Ўсимликдаги эрталабки шудринг, қурт-қумурсқаларнинг яшаши ва қанднинг бўлаклари — бишкеклик фотосуратчи Виктор Рехемяе одатдаги нарсаларни янгича ва бошқа томондан кўрсатади.
Рехемяе макросуратга тортиш билан деярлик ўн йилдан бери шуғулланади. У ўз қизиқишини табиатнинг мукаммал тушуниш ҳаракати билан изоҳлайди.
“Бошқа кўплаган одамлар каби мени ҳам ниначининг беш кўзи бор эканлиги лол қолдирди. Биз икки кўзга кўниб қолганмиз, унинг марказий қисмигача яна уч нуқта бор — билса улар ҳам кўзлар экан. Шунингдек, ари, бешиктерватар каби кўплаган қурт-қумурсқалар ҳам қўшимча кўзларга эга», — деди фотосуратчи макросуратга тортиш орқали эришган маваффақиятлари тўғрисида.
Унинг сўзларига кўра, кўплаган одамлар ўйлагани каби макросурат тортиш учун қиммат техникага эга бўлиш шарт эмас — ўз объективини Рехемяе икки совет иттифоқи давридаги фотоаппаратдан тўплаган. Бунинг учун уч минг сомдан ортмаган пул сарфлаган.
“Мен унинг баҳоси қанча эканлигини айтганимда ҳайрон қолишади. “Бундай нархга ускуна сотиб олиб, у билан қандай қилиб мана шундай макрорасм олиш мумкин?”, деб сўрашади, — дейди у.
Фотосуратчи қизиқарли макрорасмлар учун кўплаган ҳаракатлар кераклигини айтади — баъзан муваффақиятли кадрни расмга олиш учун Виктор бир қанча соат вақт сарфлайди.
Викторнинг тўрт соатлик ҳаракатидан кейин яралган қумурсқаларнинг расмларидан бири National Geographic Россия сайтида куннинг сурати деб топилган.
Муаллиф: Света Зеленская
Видео: Александра Ли, Светлана Зеленская