Сурия: Эль-Камишлидаги портлаш 50 кишининг умрига зомин бўлди

851

27 июлда Суриянинг жанубий-шарқида жойлашган Эль-Камишли шаҳрида портловчи модда юкланган юк машинасининг портлашидан 50ка яқин киши халок бўлиб, камида яна 100 киши жароҳатланди.

Суриянинг жанубий –шарқидаги ҳужум 27 июлда бўлди — портловчи модда юкланган юк машинаси билан мотоцикл Хасаке провинциясидаги Эль-Камишли шаҳрида портлади.

Халқаро Reuters ахборот агентлиги икки портлаш оқибатида 50ка яқин киши халок бўлиб, камида 100 киши турли даражадаги жароҳатларни олганини билдирмоқда.

“Свобода” радиосининг маълумотлари бўйича, жароҳатланганларнинг аксарияти — маҳаллий аҳоли ҳамда курт мудофаа кучларининг жангарилари. Нашр портлашнинг кучи бир қанча қурилишни бузиб, яқин ердаги биноларнинг ойнакларини тўкиб юборувчи қувватда бўлганини ёзмоқда. Портлашлар учун масъулиятнинг “Ислом давлати”нинг жангарилари олишди.

Инсон ҳуқуқларининг сақланишини кузатиш бўйича Сурия маркази воқеани охирги йиллардаги “энг кўп инсон халок бўлган” ҳужум деб атади.

Обсерваториянинг маълумоти бўйича, халок бўлганларнинг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, чунки жароҳат олганларнинг бир қисми ўта оғир аҳволда ётишибди.

Эль-Камишлидаги ҳужум айни вақтда президент Башар Асаднинг режимига қарши курашаётган мухолифатчилар гуруҳи, ҳукумат кучлари ҳамда террорчи “Ислом давлати” ташкилотининг ўртасида бўлаётган Суриянинг йирик шаҳри  Алепподаги уруш харакатлари фонида амалга оширилмоқда.

Шунингдек тўқнашувларга  Хасаке провинциясининг аксарият қисмини ўз назоратига олган куртларнинг мудофаа кучлари ҳам иштирок этишмоқда.

Алепподаги харбий харакатлар 2011 йилнинг мартида бошланган Суриядаги фуқаролик урушинингкўринишларидан бири. 2016 йилнинг февралида давлатда ўқ очишни тўхтатиш режими кучга кирганига қарамай отишувлар ҳамда портлашлар давом этмоқда.

Инсон ҳуқуқларининг сақланишини кузатувчи Сурия марказининг баҳосига кўра, Сурия ҳудудидаги бомбалаш ҳамда отишмаларниинг оқибатида жами бўлиб 280 киши халок бўлиб, беш миллиондан ошиқ суриялик Европа Иттифоқига аъзо давлатларга қочиб боришга мажбур бўлишган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева