КТРК фильмларни инглиз тилида намойиш эта бошлайди

981

2016 йилнинг сентябридан бошлаб жамоатчилик биринчи канали “қирғизистонликларнинг инглиз тилини ўрганишига ёрдам бериш” учун бадиий фильларни қирғиз ва русач тагматнлари билан инглиз тилида намойиш қилишни режалаштирмоқда. Ташаббусни “Кырк Чоро ҳаракатинининг раҳбари танқидга олди.

КТРКнинг бош директори Илим Карипбеков Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида телерадиокорпорация қирғизистонликларга инглиз тилини ўрганишда ёрдам беришга қарор қилганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, канал фильмларни ҳар куни икки-уч мартадан намойиш қилади.

«Бизда ҳозирги вақтда машҳур голливуд фильмларини қирғиз ва рус тилларига таржима қилиш билан шуғулланадиган махсус  студиямиз бор. Асосан машҳур оилавий фильмларни намойиш қиламиз», — деди у.

Карипбеков бу фильмларни намойиш қилиш хуқуқларини канал сотиб олишини қўшимча қилди — унинг таъкидлашича, бугунги кунда хуқуқ эгасидан бир нечта лицензия сотиб олинган.

КТРКнинг ташаббусини Карипбековнинг “Фэйсбук”даги маълумотига мазкур ғояни мақтаб шарҳ қолдирган қирғизистонликларнинг бир қисми  қўллашди.

«[…] бизнинг инглиз тилини билган аудиториямиз учун инглиз тилидаги теледастурларни  чиқара бошлаш керак. Албатта, бу инвестицияни, маблағни ва кадрларни талаб қилган узоқ давом этувчи иш», — деган фикрини ёзди журналист Хамид Турсунов.

Фойдаланувчиларнинг бошқа қисми аксинча, биринчи навбатда Қирғизистонда қирғиз тилини ривожлантириш кераклигини билдиришди.

«Мен ҳайрон қолмоқдаман, қирғиз тилини ривожлантириб, Қирғизистоннинг ҳар бир фуқароси биладиган даражага етказмай туриб, ингилиз тилини киритасизларми? Бу нима, диверсиями? Бунда сизларга МХДҚнинг ёрдами керак бўлади! КТРК бу лойиҳани ҚРнинг ҳукумати билан маъқуллашдими? ҚР президентининг қўллаши учун резолюция борми?» — деб ёзди Тимур Султанов номли фойдаланувчи.

Лойиҳа шунингдек, “Кырк чоро” ҳаракатининг етакчиси Замирбек Кочорбаевга ҳам ёқмаган. Ҳаракат 2014 йили Бишкекнинг шимолидаги караоке-клубларда рейд олиб бориб, унда ишлаган қизларни фоҳишалик билан шуғулланганганликда айблаб, дам олаётган этник хитойларга нисбатан куч ишлатгандан кейин таниқли бўлиб қолган. Унда ҳаракатнинг вакиллари Хитой муҳожирлари “қирғиз қизларини эгри йўлга бошлаётганликларини” билдиришган.

Кочорбаев Kloop.kgга берган маълумотига кўра, жамоатчилик каналдаги фильмлар фақат қирғиз тилидагина бўлиши кераклигини айтди.

«Мен ингилиз тилини билмайман дейлик. Субтитрлари рус ва қирғиз тилларида бўлади, тўғрими? Агар мен ундаги ёзувларни улгурмай қолсам, фильмни кўришда давом этиш мен учун қизиқ бўлмай қолсачи?» — деб савол берди у.

Илим Карипбеков агар “қимматбаҳо мерослар учун курашганлар” қарши бўлишса, унда КТРК уларнинг “фикрларнини тинглаб, бир фикрга келишини” билдирди. Бироқ шу вақтда бу фикрлар аргументтештирилган бўлиши кераклигини таъкидлади. КТРКнинг бош директори “келажакни режалаштирмасдан”, лойиҳа ишга тушишини кутишга чақирди.

Бу вақтгача Қирғизистонда инглиз тилини ривожлантириш тўғрисида “Республика — Ата-Журт” фракциясининг парламент депутати Талант Мамитов ҳам айтган. У 2016 йилнинг апрелида ҳукуматга уч тилни (қирғиз, рус ва инглиз) ривожлантириш билан шуғулланишни таклиф қилган. Парламентарий ёшларнинг меҳнат бозорида рақобат бардошлилигини орттириш ва “халқаро жамоатчилик билан интеграцияни тезлатиш” учун мактабларда инглиз тили дарсларининг сонини кўпайтириш кераклигини билдирган.

Муаллиф: Сезим Канибекова