Туркия ҳукумати юздан ортиқ ОАВни ёпди

1082

Туркия ҳукумати тарафидан 100дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ёпилди. Бу амалга ошмай қолган харбий тўнтаришдан кейин киргизилган давлатлаги фавқулотда ҳолат режими билан алоқадор. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти журналистларнинг “асоссиз қамоққа олинаётгани” учун турк ҳукуматини айблади.

Туркиянинг ички ишлар минстри Эфкан Ала 27 июлда CNN Turk каналининг эфирида сўзлаётиб бир қатор ОАВларни ёпиш қарорини қабул қилганини билдирди. Жами бўлиб маҳаллий 131 нашр ҳамда телеканалларнинг ёпилганлиги ҳақида айтилди.

CNN Turk телеканалининг маълумоти бўйича, 27 июлда уч янгиликлар агентлиги, 23 радиостанция, 16 телеканал, ҳар куни чиқувчи 45 газета, 15 журнал ҳамда 29 матбаа уйи ёпилган.

Ёпилган нашрларнинг аксарияти муҳолифатчи сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен харакати билан боғланаётган Feza холдингига тегишли. Турк ҳукумати Гуленни 16 июлдаги амалга ошмай қолган харбий тўнтиршни уюштиришда айбламоқда. .

Нашрлар ёпилгунга қадар ҳукумат Гуленга тегишли машҳур Zaman газетасининг редакциясида ишлаган 47 журналистни қамоққа олиш учун ордер берган.

Туркиядаги журналистларнинг қамоққа олинишини АҚШ ҳукумати “хавотирга солган тенденция” деб атади. Давлат департаментининг рамий вакили Жон Кирбининнинг фикрича қамоққа олишлар жамоат диологи учун тўсиқ яратади.

Халқаро “Чегара билмас мухбирлар” нодавлат ташкилотининг Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё бўйича етакчиси Йоханн Бир Туркия ҳукумати асоссиз қамоққа олишларни тўхтатиши керак  деб ҳисоблайди.

“Амалга ошмай қолган тўнтариш харакатидан кейин турк ҳукуматининг  конституцияон  тартибни ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқини ҳеч ким инкор этмайди, бироқ юзлаган кишилар ҳаётини тиккан демократиянинг тамали бўлмиш эркинликларни эзиш  билан ҳимоя қилиш мумкин эмас”, — деб билдирди у.

Амалга ошмай қолган тўнтариш

Туркияда харбий тўнтариш харакати 16 июлга ўтар кечаси бўлган — исёнчи харбийлар Босфор кўпригини эгаллаб, Бош штабнинг ва марказий телеканалларнинг биноларини босиб олишган. Шундан сўнг ўша телеканаллар орқали ҳукумат “тўлиғи билан уларга ўтганини” билдиришган.

Иқтидордаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари билан бўлган тўқнашувлар давомида харбийлар аста секин чекиниб, таслим бўла бошлашган  — Туркия раҳбари видеоалоқа орқали фуқароларни кўчага чиқиб, вазият изга тушгунга қадар уни қўллашга даъват қилган.

Сўнгги маълумотлар бўйича, тўқнашувлар натижасида 246 тинч фуқарохалок бўлиб,икки мингга яқин киши жароҳатланган.

Туркия хукумати исённи уюштиришда ҳозирда АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Сэйлорсбургда яшаётган президентнинг собиқ сафдоши ҳамда муҳолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблади.

Муҳолифатчининг ўзи эса айбловларни инкор қилиб, Вашингтондан ўзини Турк ҳукуматига ўтказиб бермасликни илтимос қилмоқда.

Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин исён харакатига қатнашиш ҳамда президентга «етарли содиқ эмаслиги» учун 60 мингга яқин киши қўлга олинган ёки ишдан бўшатилган.

Харбий тўнтаришга уриниш харакати Туркияда уч ойлик фавқулотда ҳолат режимининг киргизилишига сабаб бўлди, режим тугагунга қадар хукумат Инчсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг харакатларини тўхтатган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: The Guardian