Amnesty International оммавий қамоққа олишларни "масштабли репрессия" деб атади

719

 Халқаро Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Туркияда амалга ошмай қолган харбий тўнтаришдан кейин қўлга олинган инсонларни қийноқлар, калтакланишлар ва зўравонликларга дуч келаётганини билдирди. Ҳукуматнинг харакатлари инсон ҳуқуқлари жиҳатидан ўлкани ортга тортмоқда, деб ҳисобламоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.

Amnesty International ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари амалга ошмай қолган харбий тўнтаришдан кейинги Туркиядаги вазиятни “хавотирли” аҳвол деб баҳолади. Бунга қадар Туркия ҳукумати 16 июлдаги исённи уюштиришга ҳамда унда иштирок этганликда гумонланган 60 минг кишини қамоққа олган ёки ишдан бўшатган.

Ташкилот ўзининг 24 июлдаги баёнотида Туркиядаги оммавий қамоққа олишларни инсон ҳуқуқлари жиҳатидан давлатни ортга тортган “оммавий репрессиялар” деб атади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотлари бўйича, қўлга олинганларга нисбатан қийноқлар, калтаклаш ва турли босимлар қўлланилмоқда.

“Amnesty International турк полициясининг қўлга олинганларни Анқара ва Истанбулда 48 соат ушлаб туриб, уларга озиқ-овқат, сув бермай, тиббий ёрдамкўрсатишдан бош тортиб, шунингдек уларга турли йўллар билан босимлар ўтказаётгани бўйича аниқ маълумотларга эга.”,— деб ёзади ташкилот.

Amnesty International ташкилотининг маълумоти бўйича, қамоққа олинганларни оқловчилари билан оила аъзоларига боғланиш имкониятидан ажратишиб, уларнинг адолатли терговга бўлган ҳуқуқларини бузишмоқда. Ташкилот қўлга олинганларнинг айримларини изоляторлар ва қамоқда эмас, балки “норасмий идораларда” қамалиб турганлигини таъкидлади.

Ташкилот бу ҳолатларни ўлкада уч ойга фавқулотда ҳолат киргизилгани ва ҳукуматнинг Инчон ҳуқуқлари бўйича европа конвенциясини бажаришдан бош тортганлиги билан боғламоқда.

Amnesty International ташкилотининг директори Жон Дальхюзен фавқулотда ҳолат давлат ҳукуматига қийноқлар қўллаш ваколатини бермалигини билдирди.

“Amnesty International Туркия ҳукуматини инсон ҳуқуқлари тармоғидаги халқаро бурчларини бажаришга, шунингдек ушланганларнинг ҳуқуқларини камситиш билан фавқулотда ҳолатдан суистеъмол қилмасликка ундайди. Қийноқлар қўлланишини таъқиқлаш абсолют бўлиб ҳисобланади, уни шубҳаларга таяниб ёки вақтинча тўхтатиб туриш мумкин эмас”, — деди у.

Бунга қадар Туркиядаги вазият бўйича  Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий даражадаги вакили Федерика Могерини  ҳам ўз фикрини билдириб, оммавий турда қамоққа олиш харакатларини “йўл қўйиб бўлмас” эканини билдирган.

Ўз сўзида Могерини президент Ражаб Тойип Эрдўғон етаклаган турк ҳукуматини инсон ҳуқуқлари билан қонун устиворлигини ҳурмат қилишга чақирди. У сўнгги кунлари Туркияда фаол муҳокама қилинаётган ўлим жазосининг киргизилиши ўлканинг Европа иттифоқига аъзо бўлиб кириш имкониятини йўққа чиқаришини таъкидлаган.

Туркияда оммавий қамоққа олишлар 16 июлга ўтар кечаси бўлган харбий давлат тўнтаришига бўлган уринишдан кейин бошланган. Шундан бери исён харакатига қатнашиш ҳамда президентга «етарли содиқ эмаслиги» учун 60 мингга яқин киши қўлга олинган ёки ишдан бўшатилди..

Қўлга олинганлар орасида — харбий ходимлар, университетларнинг ўқитувчилари, судьялар бор. Бундан ташқари 20дан ортиқ янгиликлар сайтига тўсиқ қўйилган, давлатдаги 25 нашрнинг лицензиясини қайтиб олиниб, 42 журналистни қамоққа олишга ордер берилди.

Туркия президентиисённи уюштиришда ҳозирда Америкада яшаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблади.

Эрдўғон АҚШдан Гуленни ўтказиб беришни талаб қилди, бироқ муҳолифатчининг ўзи  Вашингтондан ўзини Турк ҳукуматига ўтказиб бермасликни илтимос қилмоқда.

Муаллиф: Айжамал Идирис