Допинг можароси: Халқаро олимпиада комитети Россия термасини Рио ўйинларидан тўлиқ четлатмайди

645

Ҳалқаро Олимпиада комитети Рио-де-Жанейродаги олимпиада ўйинларидан россиялик спортчиларнинг барини четмасликка қарор қилди. Айрим Россия спортчиларининг допинг қўлланганини аниқлаган Жаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) “қарордан норози”.

Ҳалқаро олимпиада қўмитаси WADAнинг баёноти асосида Россия Рио-де-Жанейродаги ёзги ўйинларда шитрок этиши ҳақида қарор олди. Комитетнинг қарорига кўра, ҳар бир спортчининг иштирок этиши ёки этмаслигини спортнинг ҳар бошқа турлари бўйича спорт федерациялари кўриб чиқади.

“Биз жуда қатти бир қанча критерийларни киргиздик, агар россиялик спортчилар Риодаги Олимпиадага қатнашишни исташса унда мазкур талабларга жавоб бериши керак”, — деб билдирди Халқаро олимпиада комитетининг президенти Томас Бах.

Ҳужжатга кўра, қайсидир бир вақтда допинг қўлланган спортчилар олимпиада ўйинларига қатнаша олмайди.

WADA раҳбари  Крейг Риди ўзининг расмий баёнотида агентлик олимпиада комитетининг қароридан норози эканини айтди.

“WADA Халқаро Олимпиада комитети Маклареннинг таҳлиллари натижасида асосланган таклифларини бажармаганидан норози. Бу кучли, оддий ва умумий ёндошишни таъмнлар эди”, — деди у.

WADAнинг россиялик спортчиларнинг допинг қўлланганликлари ҳақида баёноти 18 июлда эълон қилинган. Баёнотнинг муаллифларидан бири,юрист Ричард Макларен спортчиларнинг анализларини алмаштиришга Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг вакиллари тўғридан-тўғри алоқадорлигини билдирган.

“Давлатдан қўллов топган допинг-программаси энг кам деганда 2010 йилдан бери фаолият кўрсатиб келган.  У Ванкувердаги Олимпиададан кейин ривожланиб, камида 2015 йилнинг августигача ишлаган” ,— деган  у Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги матубот анжуманида.

WADA ўз текширувларини Москванинг допинга қарши лабораториясининг аввалги раҳбари  Григорий Родченков “Нью-Йорк Таймс” нашрига берган интервьюсида Россияда спортчилар учун допинг дастури борлигини айтгандан кейинг бошланган.

WADAнинг мустақил комиссияси 2015 йилнинг ноябридаёқ Россиянинг допинга қарши қоидаларни бузган деб айблаб, Енгил атлетика федерацияларининг халқароассоциациялар кенгашига спортчиларни мусобақалардан четлатишни таклиф қилган.

Допинг мажороси бунгача олимп ўйинларидан енгил атлетика бўйича Россия термасининг четлатилишининг сабаб бўлиб қолган. Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияларининг кенгаши мусобақалрга узоққа сакраш бўйича рус спортчиси Дарья Клишинанигина иштирокига рухсат берган.

Муаллиф: Айжамал Идирис

Сурат: Лондондаги Олимпиада ўйинларининг расмий сайти