Бозорқўрғон: 100га яқин киши Асқаровга қарши митингга чиқишди

658

2010 йилдаги миллатлар аро тўқнашувлар вақтида бошоломонликларни уюштириш айби билан умрбод озодлигидан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича Олий суднинг қароридан норози бўлганлар Бозорқўрғон районида митингга чиқишди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича Олий суднинг қарорига норозилик акцияси 25 июлда Бозорқўрғон район маъмурияти олдида ўтди.

“Элим жерим” харакатининг аъзоларидан иборат 100га яқин киши Асқаровга нисбатан чиқарилган умрбод қамоқ жазосини бекор қилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини Чуй вилоят судига жўнатган Олий суднинг қарорига нисбатан норозиликларини билдиришди. Митинг иштирокчилари қўлларига “Азимжон Асқаров — сепаратист”, “Адолатсиз судлар кетсин” деган шиорлар ёзилган қоғозларни ушлаб туришди.

“Асқаровга, унинг ишини кўрилишига қарши юз киши митингга чиқди. Улар унга нисбатан чиқарилган аввалги қарорни ўз кучида қолдирилишини талаб қилишди”, — деди Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Самара Касимова.

Унинг айтишича, митинг тинч ўтиб, норозилар маъмурият ҳудудидан бир соатдан кейин чиқиб кетишган. Касимова йиғилганларнинг олдига Бозорқўрғон районининг ҳокими чиқиб, митингчиларнинг фикрини қўллашини билдириб, уларнинг илтимосини юқори органларга етказишни ваъда қилганини қўшимча қилди.

“Мен у ерга борганимда таҳминан 20 киши бор эди. Улрнинг овоз кучайтиргичаларни йиғиштираётганини кўрдим”, — деди маҳаллий яшовчи Мунира Сатибалдиева.

Олий суд 12 июлда 2010 йил воқеалари вақтида тартибсизликларни уюштирганликда айблаб умрбод озодлигидан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатиш қарорини қабул қилган.

Суд Асқаров ишини 2016 йилнинг ампрелидв БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети тергов вақтида ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан қийноқлар қўлланилганини тушунтириб, уни тез вақтнинг ичида озод қилиш талабини билдиргандан кейин қайта кўриб чиқишга қарор қилган.

.Суд ҳукми ўқилгач жабрланувчи тарафнинг вакиллари норозилик билдириб, ҳимояланувчи тарафга ҳужум қилишга уринишган. Улар ҳукмни кучида қолдирилишини талаб қилишган.

“Президент қирғиз элини ва погон билан юрганларни таҳқирлади. Ҳалқ қаёққа қараяпти? Президент қаёққа қараяпти? Депутатларчи?  Токтакунов Абдирасулова ва Исмаилова билан биргаликда Америкага сотилиб кетишди. Уларнинг барини ўтқазиш керак”, — деган суддан кейин халок бўлган милиционернинг синглиси Гулнара Жусупова.

Азимжон Асқаров

Азимжан Асқаров  Қирғизистон жанубида истиқомад қилувчи — этник ўзбек — ҳуқуқ ҳимоячиси. У ҳуқуқ тартибот органи томонидан қўлланилган қийноқларга бағишланган ўзининг мақолалари билан машҳур бўлган. У 15 йил давомида “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқарган ва милиция томонидан қонунбузарликлар тўғрисида ёзган.

Асқаров 2010 йил 15  июн куни Қирғизистон жанубида содир бўлган миллатлараро низо чоғида қўлга олинган.  Милиция ҳодимлари у Бишкек-Ўш йўлининг тўсилиши ташкилотчиларидан бири бўлганини маълум қилишган. Ўшанда милиционерлар калтакланган, ҳодимлардан бири эса ёқиб юборилган.

Бозорқўрғон суди Асқаровни  “оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “миллатлараро низо келтириб чиқариш”,  ва “қотилликда иштирок этиш”да айблаган. Суд 2010-йил оҳирида умурбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, Асқаровнинг ўзи айбловларни тан олмаган ҳамда унга нисбатан турли босимлар қўлланилиб, оиласининг қўрқитувларга учраганини билдирган.

Асқаровнинг адвокати Валерьян Вахитов Асқаровнинг оқланишини  бир неча бор талаб қилган, бироқ Олий суд 2014 йилда ишни қайта қўриб чиқишни рад этган. Асқарони ҳуқуқ ҳимоячилар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳимоя қила бошлаган.

Муаллиф: Нуржамал Джанибекова

Сурат: Турмуш