Флоридадаги ҳужум: Икки киши халок бўлиб, 16 нафари яраланди

759

Американинг Флорида штатидаги ҳужум 25 июль куни тонгда юз берди  — номаълум шахс Форт Майерсдаги маҳаллий клубдаги одамларга қарата ўқ отган. ОАВларнинг маълумотлари бўйича, ҳужумдан икки киши халок бўлиб, яна 16 нафари жароҳат олди.

Воқеа 25 июль куни эрта билан Флорида штатининг Форт Майерс шаҳридаги Club Blu клубида юз берди. The Telegraph британ нашри номаълум шахс клубга кириб, у ердагиларга қарата ўқ отганин билдирмоқда.

The Telegraphнинг маълумоти бўйича, ҳужум вақтида клубда ўспиримлар учун кеча ўтказилаётган бўлиб, шу сабабдан жароҳатланганлар 13 ёш атрофидаги ёшлар бўлган. Ҳужум натижасида икки киши халок бўлиб, 16си турли даражадаги жароҳатлар олишган.

Гуоҳларнинг айтишларича, у ерда 30га яқин ўқ овозлари эшитилган.

“[…] Одамлар йиғлаб, қичқириб ётишди. Полиция келиши билан барчаси баробар яқин ҳудуддаги шаҳар касалхонасига етказилди”, — деди гувоҳлардан бири.

The Telegraph маҳаллий ОАВларига таяниб ҳужум қилганлар икки киши бўлганини билдирмоқда — уларнинг бири полиция тарафидан қўлга олинди. Ҳозирча унинг турар жойи аниқланмаган.

Флоридадаги отишма Орландо шаҳридаги ҳужумдан бир ярим ой ўткандан кейин юз бермоқда — 12 июнда яшовчилардан бири 300 киши бўлган Pulse гей-клубига кириб бориб ўқ чиқарган. Унинг натижасида 50 киши халок бўлиб, яна 53и жароҳат олган.

Ҳужум қилган шахс Флоридада яшаб, G4S қоравуллик хизматида ишлаган АҚШнинг 29 ёшдаги фуқароси Омар Саддики Матин бўлиб чиққан. Америка ОАВлари мазкур терактни 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактдан кейинги энг йирик фожеа деб аташган.

Дунё лидерлари халок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиришиб, одамларнинг оммавий ўлдирилишини қоралашган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам Обамага ҳамдардлик билдирган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева