Туркиянинг ташқи ишлар минстри Мевлкт Чавушўғли Қирғизистонни “террор хавфидан” огоҳлантирди, ўлка ҳукуматини мухолифатчи Фетҳуллоҳ Гулен тарафидан очилган ўқув даргоҳларини ёпишга чақирди. Ўз навбатида Қирғизистон ТИМи Туркияни давлатнинг ички ишига аралашмаслиги кераклигини билдирди.
Қирғизистон Ташқи ишлар минстрлиги оеспубликанинг мустақил ва суверен давлат эканлиги, шунингдек “у ўзи учун ниманинг яхши, ниманинг ёмон эканлигини тушуниб ва ҳал қилишга қудратли экани” ёзилган баёнот тарқатди.
“Қайсидир бир давлатнинг ташқи ишлар минстрининг бошқа бир давлатга у ёки бу харакатларни қилиши кераклигини ультиматумлар билан шантаж тилида кўрсатишини нотўғри деб ҳисоблаймиз”, — деб ёзилган баёнотда.
Идоранинг бундай баёнот тарқатишига Туркиядаги харбий тўнтариш харакати Марказий Осиё давлатларидаги ўқув даргоҳлари орқали фаолият кўрсатаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг “террор ташкилоти” тарафидан уюштирилганлиги ҳақидаги Туркиянинг ташқи ишлар минстри Мевлут Чавушўғлининг фикрлари сабаб бўлди.
https://www.youtube.com/watch?v=40pS_IAkhiY
Чавушўғли қирғиз ҳамкасби — ташқи ишлар минстри Эрлан Абдилдаев билан суҳбатлашганини ва унга ўқув даргоҳларнинг рўйхатини бериб, террор хавфи борасида огоҳлантирганини айткан. Бундан ташқари турк минстри Қирғизистон ҳукуматини битирувчилари юқори хизматларда ишлаётган ҳусусий турк мактаблари ва университетларини ёпишга чақирган.
“Қирғизистон бизнинг қондош халқимиз ҳисобланади ҳамда бизнинг алоқаларимиз унинг қарорига яраша бўлади,чунки биродар давлат ўз ерида харбий тўнтариш қилиш харакатини қилган террор ташкилотини ушлаб турмайди. Қирғизистон ТИМи бизнинг огоҳлантирувимизни давлат президентига етказишни ваъда қилди”, —деди у HaberTurk телеканалининг эфирида.
Қирғиз ТИМи турк томоннинг мурожаати ва огоҳлантиришини кўриб чиқаётганини ва зарурат бўлса “керакли ва ўз вақтида тадбирларни” кўришини таъкидлади.
“Маълум бир ҳуқуқий меъёрлар, тарафларнинг масъулиятлари ва бошқа масалалар бор. Бироқ биз унинг барчаси давлатнинг ички иши эканини эслатамиз”, — деб ёзилган ТИМнинг баёнотида.
“Конспирологияларга берилмаслик”
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонинг ҳудудида Фатҳуллоҳ Гулен тарафидан очилган 30га яқин ўқув даргоҳи бор, уларнинг ичида бошланғич ва ўрта “Себат” мактаблари ҳамда “Ататурк” — Ала-Тоо” халқаро университети бор.
“Себат” таълим марказининг матбуот котиби Ширин Дубанаева Kloop.kgнинг мухбирига марказ ахборот воситаларига интервью бермаслик қарорига келганини билдирди.
“Ататурк — Ала-Тоо” университетининг “Халқаро алоқалар бўлими”нинг раҳбарўринбосари Мавлюда Гусейнова Kloop.kgга берган интервьюсида турк ўқув даргоҳлариинг Қирғизистондаги фаолияти доимо давлат тарафидан назорат қилиб турилганини ҳамда ҳуқуқ тартибот органларида “экстремисттик шубҳалар яратмаганини” айтди.
Турк лицейининг битирувчиси, журналист Асель Калибекова “Себат” таълим идораси тўғрисида ёлғон нарсалар кўп деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, турк мактаблари ва лицейлари Қирғизистоннинг барча ҳудудида муваффақиятли ўқувчиларни тарбиялаб, давлат олийгоҳларига рақобатчи бўлмоқда.
“Биз ҳар куни эрта билан лицей ҳовлисида жисмоний тарбия машқларини бажарардик, кўчадан ўтаётганлар эса бизни намоз ўқияпти деб ўйлашарди. Мен одамларни конспирологияларга берилмасликка чақирар эдим. Ундан кўра қанчалаган қобилиятли ўқувчилар давлатдагина эмас, халқаро олимпиадаларда ҳам олий ўринларни эгаллаб, дунёнинг истаган олийгоҳида ўқиш имкониятини берувчи хорижий икки тилда эркин гапириб юрганини кўрмайсизларми”, — деди Калибекова Kloop.kgга берган интервьюсида.
Турк лицейининг битувчиси Зухра Вайдуллаева Kloop.kgнинг мухбирига ўқув даргоҳлари “бир қанча имкониятларни совға қилганини” айтди.
“Сиёсат билим беришга тўсиқ бўлмаслиги керак. Бу ерда талабалар ва мактаб ўқувчиларининг қандай алоқаси бор? Ота-оналар ўқитувчи ва тарбиячиларнинг катта меҳнатлариинг маҳсулини кўришаётгани учун болаларини лицейларга беришмоқда. Улар шунчаки болаларни ўқитишни исташади. Борган сари лицейларга талаб ўсмоқда, бунинг бари ўқитувчиларнинг меҳнат самараси. Агар лицейлар ёпилса умуман адолатсизлик бўлади. , — деди у.
Гулен — Қирғизистоннинг эмас, Эрдўғоннинг муаммоси
Сиёсатшунос Медет Тологонов Қирғизистон ҳукумати турк ТИМининг талабларини бажара олмайди деган фикрда.
“[…]Ёпиш керак дегани нимаси? У ҳолда ўқиётганлар ёки аввал ўқиб кетганлар билан жанжаллар бўлмайдими? Бу жамоатчиликдаги жанжал эмас, балки ҳуқуқий нонсенс, чунки бу идоралар бизнинг ўлканинг қонунлари асосида ишлаётганидан кейин уларга нисбатан ҳуқуқий шикоятлар бўлмаслиги мумкин. Агар сиёсий шикоятлар бўлса, унда бизнинг давлат учун муаммоли ташқи сиёсат муаммоси туғилади, чунки биз яна бир бора қайсидир бир масалаларда ўзимизга қарамай бошқа давлатларнинг манфаатларига қўшилишимизни кўрсатамиз”, — деди Тологонов Kloop.kgга.
Сиёсатшунос Игорь Шестаков Kloop.kgга берган интервьюсида Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар давлат ички “текширувларига” қарам бўлмаслиги кераклигини айтди.
“Кўпчилик қирғизистонликларнинг ўқиш ёки бизнес бўйича Туркия билан алоқаси борлигини ёдга олиш керак. Турк ТИМининг кескин позицияси икки давлат аро ташқи сиёсатдаги хамкорлкини кучайтириши мумкин, ўз навбатида у иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларга ҳам таъсир кўрсатади. Турк минстрининг “Гуленнинг бандаси” Қирғизистонда кучайганини ҳақидаги сўзларини яна қандай қабул қилиш мумкин? Фатҳуллоҳ Гулен — бу демократиқ давлат бўлиб ҳисобланган Қирғизистоннинг эмас, балки Эрдўғоннинг сиёсий муаммоси. Шунинг учун бундай ультиматумларни популизм дейишдан бошқа сўз йўқ”, — деди у.
Муаллифлар: Александра Титова, Айжамал Идирис