Арманистон: МХХ полиция штабини босиб олган гуруҳ тарафдорларини қўлга олмоқда

850

Арманистонда қўлга олишлар 26 июлда бошланди — полиция билан Миллий хавфсизлик хизмати 17 июлда полиция биносини босиб олган қуролли гуруҳни қўллаганларни қамоққа олмоқда.

Арманистоннинг Миллий Хавфсизлик хизмати 17 июлда полиция биносини босиб олиб, полиция ходимларини гаровда ушлаб турган қуролли гуруҳнинг тарафдорларини қўлга ола бошлади, деб билдирмоқда “Свобода” радиоси.

Маҳаллий News.am арман нашри Миллий хавфсизлик хизмати гуруҳни қўллаганларни қуролларини ташлаб, ҳукуматга таслим бўлишга чақираётганини ёзмоқда.

“Қоравул полки биносини босиб олиш факти бўйича қўзғалган жиноий иш доирасида янги қўлга олишлар амалга оширилди, қуролли гуруҳга ёрдамлашган яна бир гуруҳнинг юзи очилди”, — деб ёзди ўлканинг Миллий хавфсизлик хизматининг маълумотномасида.

Қўлга олишлар полиция биносини босиб олганларнинг тарафдорлари бошлаган норозилик акцияларидан кейинг бошланди. Улар бир неча бор митингларга чиқиб, намойишлар полиция билан тўқнашувлар билан якунланган.

Арманистон Хельсинки комитетининг ваколатхонасининг вакили  Аветик Ишханян Би-би-сига берган аввалги интервьюсида полиция ходимларининг харакатларини “инсонларни овлаш” деб атаган. Унинг айтишича, полиция барча фуқароларни қўлга олмоқда.

« […]Ҳаммани бирдек қўлга олишяпти. Бу одамларни овлашнинг ҳудди ўзи. Пайдо бўлган вазият оммавий турда қўлга олишларга арзийди деб ўйламайман. Мен бундан жуда хавотирдаман”, — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Арманистондаги полиция биносининг босиб олиниши

Ереваннинг Эребуни районидаги полиция биносини 17 июлда босиб олишган — 30 кишидан иборат қуролли гуруҳ полиция штабига бостириб киришиб, харбий тўнтариш ҳақида билдиришган.

Улар тўрт кундан бери “Таъсис қурултойи” харакатининг лидери ҳамда Қорабоғ тўқнашувларининг иштирокчиси Жирайр Сефилянни бўшатишни талаб қилиб, у ердаги полиция ходимларини гаровда ушлаб туришибди. Сефилян 2016 йилнинг 20 июнида ўқ-дориларни қонунсиз олиш ва сақлашда айбланиб арман полицияси тарафидан қамоққа олинган.

“Озодлик” радиосининг арман хизматининг билдиришича, бинога ҳужум қилишда бир полиция ходими халок бўлиб, яна уч нафари ўқдан жароҳатланган. Арман полициясининг раҳбар ўринбосари Унан Погосян бир қанча ходимнинг ўқдан яраланганини билдирган.

Қуролли гуруҳ гаровагиларнинг барини 23 июлда бўшатган, бироқ ҳукуматнинг қуролларни топшириш ҳақидаги талабларига бош эгмаган. Ҳозирда гуруҳ полиция биносини ўз назоратида сақлашда давом этмоқда.

Муаллиф: Сайкал Ниязова