Марказий Осиё давлатларининг ҳукуматлари ҳижоб билан курашишга қандай урунишлар қилмоқда?

1886

“Бечора элим, қайга кетаяпмиз?” — паранжи ва ҳижоб ўранган аёлларнинг суратлари туширилиб, Бишкекнинг марказий кўчаларига илинган баннерларда айнан шундай ёзувлар битилган. Кейинроқ, Қирғизистоннинг президенти бу каби баннерларни ўлканинг барча ҳудудига осиб чиқишни топширди. Бу “араб модаси”га қарши курашиш бўйича Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларининг илк ташаббуси эмас.

Марказий Осиё ўлкаларининг ҳукуматлари ўз фуқароларининг қандай кийиниши кераклиги бўйича тавсиялар беришиб, мода масалаларида экспертлар сифатида фикрларини билдиришга анча харакат қилишган.

Тавсиялар президентлар, депутатлар, амалдорлар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари томонидан айтилади  — уларнинг барини  халқнинг, айниқса аёлларнинг қандай кийиниши хавотирга солади.

Одатда бундай тавсиялар ўта ёпиқ бўлганн “арабча” кийимлар ёки ўта очиқ бўлган қисқа юбка каби кунлик либослардан бош тортиб, миллий кийимларга эътиборни кучайтириш керак деган таклифларга бориб тақалади.

Қирғизистонда кийимлар ҳақида президент Алмазбек Атамбаев ўз фикрини кўп билдириб туради —яқиндагина ўтган матбуот йиғинида у давлатнинг ўз либоси билан тили бўлиши кераклигини билдирди.

“Келинглар араб, покистон, банладеш ва бошқа маданиятларни қирғиз маданияти билан аралаштирмайлик. Бизнинг ўз кийимимиз ва тилимиз бор. Нимага “адал” сўзининг ўрнига “ҳалол” дейишимиз керак? Мен Қуръонни бир неча марта ўқиганман, бизга ёт маданият билан тилни мажбуран тиқиштириш керак эмас” , — деган у.

Қирғизистонда баҳсларга сабаб бўлган баннерлар

Атамбаев паранжи ва ҳижоб кийган аёлларнинг суратларининг олдига “Кайран эл, кайда баратабыз?” деган ёзувлар ёзилиб, Бишкекнинг марказий кўчаларига илинган баннерлар ғоясини қўллаган.

Унинг фикрича, ташаббусда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ — президент бундай баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илишни топширган.

bill

Бироқ бу баннерлар қирғизистонликларнинг орасида қизғин баҳсларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Улар ижтимоий тармоқларда акцияни қўллаганлар ҳамда унга қарши бўлганлар бўлиб икки томонга бўлинишди.

Президентнинг ўзи кийимларнинг дунёвий ҳамда миллий формаларини қўллашини ва”мусулмон кийими” деган атамани қабул қилмаслигини” билдирган.

2015 йилнинг февралида Атамбаевнинг маъмурияти ота-оналарнинг ўз болаларига ҳижоб кийишни мажбурламасликни талаб қилган район билим бериш бўлимининг амалдорини қўллаган.

Президентнинг “мусулмон кийимлари” билан курашиш ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан қаршиликларни яратиб келади  — унда “Мутакалим” ташкилотининг раҳбари  Жамал Фронтбек қизи “Азаттык” радиосига берган интервьюсида Атамбаевнинг сўзларининг мақсади тўғри эканини, бироқ у Конституциядаги дин эътиқоди эркинлиги ҳақидаги бандга қарши келмаслиги кераклигини билдирган.

“Мактабда махсус ўзининг формасини кийишииз керак. Бироқ бу ҳам Конституцияга қарама-қарши келмаслиги керак, одамларнинг дин эркинлигини қўллаш керак. Форма дебоқ уни бизнесга айлантириш тўғри эмас. Хижоб масаласини мактабга аралаштирмаслик керак. Балоғатга етган, 6-7-синфда ўқиган қизлар узун юбка, оқ кофта кийиб, бошига оқ рўмолини солиб олса бўлади” , — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Назарбаев: Ҳижобларбу “ўрта асрга қайтиш” йўли

Қирғизистоннинг қўшни ўлкаларининг президентлари ҳам кўникилмаган либосларга нисбатан норози фикрларини айтишган — Қозоғистон лидери Нурсултан Назарбаев “паранжиларга умуман қарши” эканини билдирган.

“Бизнинг тарихимизда бунақаси умуман бўлмаган, бизнинг дин ундай анъаналарга эга бўлмаган. Ҳақиқий дин билан бизга тиқиштирилаётган динни фарқлай билишмиз керак. Биз исломнинг барча вакилларига ҳурмат билан муомала қиламиз, бироқ бизнинг ўз йўлимиз бор” , — деб билдирган Назарбаев 2011 йилнинг мартида.

ac6e995a35e1c93ef870cb22e391f3b4

Шундан сўнг у ўз партиясини ёшлар қанотининг 2012 йилнинг ноябрида ўтган съездида шу маънода нутқ қилган — унда Назарбоев қозоқ аёлларини араб кийимларини киймасликка тарғиб қилган.

Умуман Қозоғистон ҳукумати ўз халқини ҳижоб ва паранжи ўлка фуқаролари учун ноқулай либос эканига ишонтиришга уриниб келади.

Масалан, 2016 йилнинг мартида Қозоғистон таълим минстрлиги мактабларда ҳижоб ўранишни таъқиқлаб, буни таълимда дунёвий андозларнинг бўлиши кераклиги билан тушунтирган.

Қозоқ мактабларидаги ҳижобларга қарши бўлганлар тарафига Қозоғистон Дин ишлари бўйича агентлиги ҳам ўтиб, унинг вакили “Тенгриньюз” нашрига берган интервьюсида ҳижобнинг “ўрта асрга қайтиш” эканлиги ҳақидаги Назарбаевнинг сўзларини қайталаган.

“Сўзга бой қозоқ тилида “ҳижоб” деган тушунча йўқ. Қозоқ қизлари доимо эркин бўлиб, юзларини ёпишмаган, уйдан чиқмай ўтиришмаган. Қозоқлар қизларга аллоҳида муомалада бўлишган. Болалигидан босиқлик, сабрлилик ва тарбиялилик каби сифатларга ўрганишган. Бу сифатлар уларнинг характеридагина эмас, балки либосларида ҳам бўлган, лекин шу билан бирга улар ҳижоб кийишган эмас” , — деб ёзган нашр агентлик вакилининг сўзларини.

Тожикистон: Соқоллар ва хижобга қарши кураш

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам миллий урфларни “араб” модасига қарма-қарши қўйган— 2010 йили Тожик Миллий универститетининг талабалари билан бўлган учрашувида у пойтахт кўчаларида хижоб кийган аёллар билан қизларни кўп кўра бошлаганини айтиб, бунга таассуф билдирган.

Шундан кейин у 2015 йилнинг кузида мамлакатнинг унчалик катта бўлмаган Кўлоб шаҳрининг қизларини ҳижоб кийганлиги учун танқид қилган — унинг у ерда айтган сўзлари дунёнинг бир қанча давлатларида экстремистик деб топилган “Ислом давлати” ташкилоти томонидан пайдо бўлаётган хавфлар контексти билан боғлаб билдирилдган.

“Нимага бегона нарсаларга тақлид қиласизлар? Агар сатр билан ҳижоб ўраб олсанглар жаннат эшиги очилади деб ўйлаяпсизларми? Гуноҳларинглар авф этилади деб ўйлайсизларми? Ундан кўра отанглар билан онангларни кўнглини олинглар”, — деган президент.

Тожикистон ҳукумати халқ олдида “араб” кийимини танқид қилишдан ташқари бошқа усуллардан ҳам фойдаланишади.

Масалан, бозорларда рейдлар ўтказиб хижоблар билан савдо қилмасликни талаб қилишади; ёки телеканаллар орқали жинсий хизмат кўрсатувчилар араб кийимлари билан кўпроқ мижозларни жалб қилиши ҳақидаги лавҳаларни намойиш этишади.

“Араб” кийими ва хижоблар тожик ҳукуматининг радикализмга қарши курашишдаги ёлғиз нишони эмас  — 2015 йилнинг май ойидан бошлаб полиция соқолли кишиларни ушлаб, соқолини олишга мажбурлай бошлаган.

3032591232_62c6e9c280_o-1068x709

Ҳукуматнинг ҳижоблар ва соқоллар билан курашувига қаршилик кўрстишга харакат қилган ёлғиз куч Тожикистоннинг Ислом уйғониш партияси диндорларнинг ҳуқуқлари поймол қилинаётганини ҳамда уларга тазйиқ ўтказишни бас қилишни кераклигини айтиб шикоятланишган.

Кейинчалик Тожикистоннинг Ислом уйғониш партияси ҳукумат томонидан террористик ташкилот деб топиилиб, унинг раҳбарларига тўнтариш қилишга уринишда айблаб, жиноий иш қўзғаган. Партия аъзолари бу айбларни инкор қилишган.

Ўзбекистон: Хижоблилар рўйхати

2015 йилнинг декабрида “Озодлик” радиоси давлат ҳукумати кийим кийишнинг қоидаларига риоя қилмаган аёлларнинг рўйхатини тузаётганини билдирган.

Булар хижоб кийиш қоидаларига ҳам тегишли бўлган — аёлларнинг рўмол ўраши таъқиқланиб, агар улар уни ечишдан бош тортишса полиция уларни рўйхатга киргизиб, имзо қўйишни талаб қилган.

“Озодлик”ка билдирилишича, бундай рўйхатлар аёллар билан тушунтириш ишларини олиб бориб, “рўмолларини ўзбекнинг миллий урфига кўра ортига боғлаш”га кўндириш учун тузилган.

0E19FD73-48DC-4E7C-9EFB-958CE6DC7FEF_w987_r1_s

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромовнинг айтишича, бу каби аёлларга нисбатан босим ёки тазйиқ харакатлари ҳозирча кузатилмаган. Икромов рўмолли аёлларнинг рўйхати ички ишлар органларида тўпланишини айтган.

- Бизда рўмолли аёллар маҳалла қўмиталарига чақирилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Лекин уларга босим бўлаётгани ҳақида маълумот йўқ. Уларни чақириб, рўйхатга олиб, огоҳлантириб, кейин юқорига отчёт беришяпти - шунақа-шунақа аёллар бор, деб. Бунинг ҳаммаси ИГИЛга ("Исломий давлат" - таҳр.) қарши қилинаяпти. Ҳаммаси битта кампания доирасида кетаяпти —  деб ёзади “Озодлик” радиоис Икромовнинг фикрларини.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат манбаси: Азаттык, Deutsche Welle, Em and Ernie/Flickr