Эрдўғон партиясининг хатлари эълон қилингандан кейин Туркия "Викиликс"ни тўсиб қўйди

851

Президент Ражжаб Тоййиб Эрдўғон партиясининг 300 мингдан оортиқ мактуби эълон қилингандан кейин “Викиликс сайтига Туркияда тўсиқ қўйилди.

“Викиликс” сайти Эрдўғоннинг Адолат ва тараққиёт партиясининг 300 мингдан ошиқ хатини эълон қилгандан кейин Туркиянинг Алоқа департаменти 20 июлда порталга тўсиқ қўйди.

Ҳозирча тўсиқ қўйилишининг расмий сабаблари номаълум. Халқаро “Рейтерс” ахборот агентлиги Туркиянинг Алоқа департаментининг вакиллари буни “маъмурий чора” деб атаганликларини билдирмоқда.

“Чоршанба куни Алоқа ва телекоммуникациялар департаменти сайтга нисбатан “маъмурий чоралар” қабул қилинганини билдирди — одатда Туркияда бу атама сайтларга тўсиқ қўйилганлигини англатиш учун қўлланилади” , — деб билдирди нашр.

“Викиликс”нинг  раҳбарияти сайтга тўсиқ қўйилиши ҳукуматнинг қўрқаётганининиг исботи бўлиб ҳисобланади деган фикрда.

“Цензура — доимо қўрқувнинг нишони. Кимдир биров Викиликсдан қаттиқ қўрқаяпти”,  — деб ёзишди  улар расмий  твиттер-аккаунтига.”

Хатлар “Викиликс”га амалга ошмаган Туркиядаги харбий исён харакати ҳамда харбий ходимларнинг, журналистларнинг ва ўқитувчиларнинг оммавий қўлга олинишидан кейин эълон қилинмоқда.

Сўнги маълумотлар бўйича, давлат тўнтариши қилиш харакатидан сўнг 50 мингга яқин киши қўлга олинди ёки ишдан бўшатилди.

“Материаллар харбий тўнтаришдан бир ҳафта аввал қўлимизга тушган. Бироқ биз амалга ошмай қолган тўнкаришдан кейин давлат томонидан ишга оширилаётган “тозалашларга” жавоб қилиб, уларни эълон қилиш санасини бир оз жилдирдик”, — деб ёзишган “Викиликс”нинг муаллифлари.

Ҳозирча “Викиликс”га Туркия ҳукуматига алоқадор маълумотларнинг бир қисмигина эълон қилинди. Сайтнинг билдируви бўйича, биринчи қисми ўз ичига 762 почта манзилини ҳамда илова файллари билан 294 548 маълумотни ўз ичига олади.

Эълон қилинган хатларнинг асосий қисми — сиёсатчилар, шунингдек Туркия хамкорлик қилган қўшни ва бошқа ўлкаларнинг фаолиятлари ҳақидаги қисқа янгиликларни жўнатган  гугл-гуруҳлари билан давлат агентликларнинг хатлари.

Wikileaksнинг билдируви бўйича, маълумот манбасининг “тўнтаришнинг ёки бошқа партияларнинг ортида турган одамларга умуман алоқаси йўқ”.

Амалга ошмай қолган харбий тўнтариш

Туркияда харбий тўнтариш қилиш харакати 16 июлга ўтар кечаси бўлган — аввал исёнчи харбийлар Босфордаги кўприкни эгаллаб, Бош штабнинг ҳамда марказий телеканалларнинг биноларини босиб олишган. Шундан кейин бу телеаналлар орқали ҳокимият “тўлиғи билан уларга ўтканини” билдиришган.

Иқтидордаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари билан бўлган тўқнашувлар давомида харбийлар аста секин чекиниб, таслим бўла бошлашган  — Туркия раҳбари видеоалоқа орқали фуқароларни кўчага чиқиб, вазият изга тушгунга қадар уни қўллашга даъват қилган.

Сўнгги маълумотлар бўйича, тўқнашувлар натижасида 190 фуқаро ва 104 исёнчи халок бўлиб, яна бир ярим мингга яқин киши жароҳатланган.

Туркия хукумати исённи уюштиришда ҳозирда Америкада яшаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблади.

Бошқарув партияси АҚШдан Гуленни ўтказиб беришни талаб қилди, Америка президенти Барак Обама эса Туркияга харбий исённи тергов қилишга ёрдам беришни ваъда қилди. Муҳолифатчининг ўзи эса айбловларни инкор қилиб, Вашингтондан ўзини Турк ҳукуматига ўтказиб бермасликни илтимос қилди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова