“Азаттык”: Аёлини уришни одатга айлантирган эрлар кўп

1074

Ҳуқуқ ҳимоячилари оиладаги зўравонликка қарши кураш кучайгани билан аёлларнинг калтак ейиши, ўлими озаймаганини таъкидлашмоқда.

Мақоланинг асл нусхаси “Азаттык” радиосининг сайтига чиққан

Қирғизистонда эридан зўрлик кўрган аёлларнинг сони ҳануз озаймаяпти. Уч кун аввал Ўшда 36 ёшдаги келин эрининг қўлидан ажал топти. Ўтган ҳафтада Бишкекдаги янги маҳаллалардан бирида 39 ёшдаги аёлни турмуш ўртоғи пичоқлаб, касалхонага тушган.

“…Устингга кундош оламан”

30 ёшдаги Айназик шаҳардаги кризис марказларидан бирида бир неча кундан бери яшаб келмоқда. Уни давлат назорат органларида ишлаган эри калтаклайверганидан, келин иложсиз болаларини қолдириб, уйдан қочиб чиққан. Айназик ҳаёти ҳақида микрафонга гапириб беришни лозим топмади. Унинг айтишича, турмуш қурганига саккиз йил бўлиб қолган, уч фарзанди бор. Турмуш ўртоғи уйланганидан бери қўл кўтаришни одатга айлантирган.

Бунгача ҳам бир неча марта қаттиқ калтак еган аёл қариндошларига, эрининг қариндош уруғларига арзланиб кўрган, бироқ “эрли аёл калтак ейдида” деган жавобни олиб, жим бўлиб қолган.

Бирор марта ҳам милицияга мурожаат қилиш хаёлига келмаган, чунки, назорат органида ишлаган эри “милиция қўлида эканини” айтиб, бундай “овора бўлмай қўяверишини” огоҳлантирган.

Отасиз катта бўлган Айназик она уйига сиғмаслигини, уч боласини эрига қолдиргиси келмаслигини айтиб, иложсиз яшаётганини айтади. Айназикнинг айтишича, яқиндан бери эри “устинга кундош оламан” деб жанжал чиқариб юради. Аёл болаларининг бахти  учун хатто бунга ҳам рози...

“Эримни судга берсам, одамлар нима дейди?...”

azattyk_nasilie

12 июлда Бишкек четидаги янги кварталлардан бирида 39 ёшдаги аёл эрининг пичоқланиши оқибатида касалхонага тушган. Калтак еб, танасининг бир неча ерида пичоқ изи бўлган келин тўғрисида милицияга №4 касалхонанинг шифокорлари хабар қилишган. Ҳозирда бу иш бўйича Аламудун район ИИБси тергов олиб бормоқда.

Чуй вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Асилбек Токтомушевнинг айтишича, жабрланган аёл эрининг устидан шикоят қилишдан бош тортган:

— Аёли эрининг устидан ариза ёзишдан бош тортди. Бироқ унинг баданидаги пичоқнинг ва таёқнинг жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозир экспертизанинг натижаси чиққунча милиция томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Экспертизанинг хулосасига қараб, тергов давом эттирилади.

15 июль куни Ўш шаҳрида 35 ёшдаги келиннинг пичоқланган  танаси уйидан топилган. Кўп ўтмай, унинг ўлимига сабабчи бўлган фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғи қўлга олинган. Айрим маълумотлар бўйича, бунга қадар ҳам турли низолар сабаб келин эри томонидан калтакланиб юрган.

Ҳуқуқ ҳимоячилар оиладаги зўравонликка қарши кураш кучайгани зарба еган аёлларнинг сони кун сайин ўсаётганини таъкидлашади.

Улар оиладаги зўравонликнинг кўпайиши оиланинг ижтимоий-иқтисодий вазиятига ҳамда ички, ташқи миграцияга боғлиқ дейишмоқда. Айни вақтда зўравонликка ичувчи, гиёҳванд, қиморбоз ёки мигрантларнинг хотинлари кўп дуч келиши айтилар эди. Бироқ сўнги вақтда зўравонлик қилган эрлар ҳам, калтак еган аёли ҳам давлат хизматларида ишлаган, билмли, саводли одамлар бўлган ҳолатлар кўп учрай бошлади.

Ўшдаги “Акжурок” кризис марказининг асосчиси Дарига Асилбекованинг “Азаттык”ка билдиришича, оиладаги зўравонликнинг кўпайишига аёлларнинг ўз ҳуқуқини билмаслиги асосий сабаб бўлмоқда.

“Уйда тинчлик йўқ бўлса,бола уни кўчадан излайди...”

Руҳшунослар оиладаги зўравонликдан биргина эркак ёки аёллар эмас, балки болалар ҳам жабрланишини таъкидлашади. Мактаблардан бирида социал педагог бўлиб ишловчи ўқитувчи  Элмира Алматованинг айтишича, кун сайин низолар ўчоғида яшаган болаларнинг руҳиятига дарз туширади:

— Очиғини айтганда, бугунги кунда оиладаги низоларга сабаблар кўпайиб кетди. Моддий етишмовчилик сабаб десак, эр-хотиннинг иккови ҳам машина минган, бизнеси бор оилаларда ҳам тинчлик йўқ. Агар уйда тинимсиз жанжал бўлса, боланинг руҳиятини турли таомлар ҳам, қимматбаҳо буюмлар ҳам сақлаб қололмайди. Аксинча, уйдаги жанжаллардан безиб, болалар кўчага чиқиб кетишяпти. Кўчадан бола қандай тарбия, қандай намуна олишини мендан яхши биласизлар

Расмий маълумотлар бўйича, Қирғизистонда рўйхатга олинган оиладаги зўравонлик ҳолатлари 2009 йилдан бери 30 фоизга кўпайган. Бунинг ичидан 70 фоизга яқини калтаклаш, 25 фоизи руҳий таҳқирлаш ҳамда 5 фоизи жинсий характердаги зўрлик бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Замира Кожобаева

Сурат: Азаттык”дан олинган