Киев: Журналист ва теле бошловчи Павел Шеремет машина портлаши оқибатида ҳалок бўлди

741

Портлаш 20 июль куни маҳаллий вақт бўйича соат 7:45да Киевнинг Богдан Хмельницкий ва Иван Франко кўчаларининг кесилишида, МакДональдс ресторанининг ёнида бўлди, деб билдирмоқда “Украинская правда” газетаси.

Журналист уйидан чиқиб, машина билан бир қанча ўнлаган метр юрган. У бораётган автомобил  “Украинская правда”нинг етакчиси Алена Притулага тегишли бўлган, бироқ портлаш вақтида машина эгаси унинг ичида бўлмаган, деб ёзмоқда нашр.

“112 Украина” телеканалининг маълумоти бўйича, Шеремет “Вести” радиосининг тонги эфирига бораётган бўлган. Журналист охирги беш йилдан бери Украинада яшаб, ишлаб келган.

Киевнинг Шевченков полиция бўлимининг “112 Украина” телеканалига портлашдан бир одамнинг халок бўлганини тасдиқлашган, бироқ полициядагилар унинг кимлигини айта олишмаган.

Журналистнинг халок бўлганини “Новая газета”га унинг яқин дўстлари тасдиқлашган. Нашрнинг маълумоти бўйича, охирги вақтларда  Шеремет билан Притула уларнинг ортидан кузатувлар бўлаётганини айтиб шикоят қилиб келишган.

Павел Шеремет — Россияда, Белорусда ҳамда Украинада ишлаган белорус миллатидаги журналист. 1990 йилларнинг ўртасидан бери у Россиянинг ОРТ каналининг махсус мухбири ва олиб борувчиси бўлган.

Кейинчалик Шеремет телевидениеда журналист қатори ишлашни тўхтатиб, бироқ ҳужжатли ҳамда махсус лойиҳаларнинг муаллифи қатори ишини давом эттириб келган.

2012 йилдан бошлаб журналист “Украинская правда”да  блог ёза бошлаган, кейинроқ нашрнинг ижрочи директори бўлган. Шунингдек, Шеремет Беларус президенти Александр Лукашенко режимининг танқидчиси ҳамда муҳолиф характердаги “Белорусский партизан” сайтининг асосчиси қатори танилган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева