Арманистон: Полиция билан намойишчиларнинг тўқнашуви оқибатида 45 киши жароҳатланди

695

Арман полицияси билан Еревандаги полиция биносини эгаллаб олган қуролли шахсларнинг тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар 20 июлда бошланган. Унинг оқибатида 45 киши жароҳат олди, уларнинг 25 гафари полиция ходимлари.

Еревандаги полиция биносини босиб олганларнинг тарафдорлари 20 июль тунида митингга чиқишган  — “Озодлик” радиосининг арман хизматининг маълумоти бўйича, намойишчилар 17 июлда полиция штабини босиб олиб, у ердагиларни гаровга ушлаб турган шахсларни қўллаш учун чиқишган.

Нашрнинг маълумотига кўра, вазият бинони эгаллаб олганларга озиқ-овқат ўтказиб  бериш талаби ҳукумат томонидан рад этилгач оғирлашган  — демонстрантлар полиция ходимларига тошларни ирғитишди, жавоб қатори ҳуқуқ тартибот органлари кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланди.

РИА Новости  тўқнашув натижасида 45 киши жароҳат олиб, уларнинг 25 нафари полиция ходими эканини билдирди. Бошоломонликлардан кейин камида 11 киши касалхонага жўнатилган.

Ереваннинг Эребуни туманидаги полиция биносини 17 июлда босиб олишагн шахсларнинг қоровул полки штабига бостириб кириб, харбий тўнтариш ҳақида билдиришган.

Улар тўрт кундан бери “Таъсис қурултойи” харакатининг лидери ҳамда Қорабоғ тўқнашувларининг иштирокчиси Жирайр Сефилянни бўшатишни талаб қилиб, у ердаги полиция ходимларини гаровда ушлаб туришибди. Сефилян 2016 йилнинг 20 июнида ўқ-дориларни қонунсиз олиш ва сақлашда айбланиб арман полицияси тарафидан қамоққа олинган.

“Озодлик” радиосининг арман хизматининг билдиришича, бинога ҳужум қилишда бир полиция ходими халок бўлиб, яна уч нафари ўқдан жароҳатланган. Арман полициясининг раҳбар ўринбосари Унан Погосян бир қанча ходимнинг турли даражадаги жароҳатлар олганини билдирган.

Муаллиф: Айжамал Идирис