Олий суд биносидаги бомба ҳақидаги хабар тасдиқланмади

737

21 июль куни бомба борлиги ҳақидаги аноним билдирувдан кейин Олий суднинг биноси ўраб олинган. Сапёрлар бинони текшириб чиқишиб, портловчи модда топишмаган.

Олий суд биносида бомба бор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги билдирув Бишкек ИИББсининг навбатчи бўлимига 21 июль куни тонгда келиб тушган. Юборилган тезкор тергов гуруҳи бинони қуршаб олиб, суд ходимларини ташқарига чиқарган.

Қидирув ишларининг натижасида инженер-сапёрлар билан тезкор гуруҳ ходимлари ҳеч нарса топишолмаган.

Олий суднинг матбуот хизмати раҳбари Айнура Токтошева Kloop.kgнинг мухбирига бомба ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиққанини билдирди.

Бу каби воқеа 2016 йилнинг январида бўлган. Ўшанда Бишкекдаги “Айчурок” савдо марказининг етакчилигига бинода бомба борлиги ҳақида билдиришган. У ерга борган тезкор гуруҳ ходимлари бинони ўраб олишган. Портловчи моддани излаш ишлари тўрт соат давом этиб, оқибатда ҳеч нарса топилмаган.

Муаллиф: Александра Титова