ИИМ коррупцияга қарши шуғулланмайди, Гиёҳванликка қарши курашиш хизмати тарқатилади. Куч органларида яна нималар ўзгаради?

847

Ҳуқуқ тартибот органларининг тизими “жаоатчилик билан миллий хавфсизлик талабларига тўғри келмаганлиги” сабабидан ўзгаради” — президент Алмазбек Атамбаев куч идораларидаги ислоҳотларнинг сериясини қўллади.

Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органларининг тизимини ислоҳатлаш ҳақидаги Атамбаевнинг фармони 18 июлда, ёпиқ эшик ортида куч идораларининг вазиятлари муҳокама қилинган Мудофаа кенгашининг йиғинидан кейин чиқди.

Фармойишга кўра, ҳуқуқ тартибот органларидаги реформаларга уларнинг “коррупцияга ботганлиги” ҳамда “ўз вазифаларини самарали бажара олмаганлиги” сабаб бўлган.

“Ҳуқуқ тартибот органларининг айрим ходимлари ҳуқуққа зид юриш-туриши, шунингдек тадбиркор шахсларнинг ишига уларнинг асоссиз аралашиши жамоатчиликда хавотирлар яратмоқда, бу эса “қора” иқтисоднинг ўсишига, ўлкада  криминоген ҳолатнинг ночорлашига ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини кўплаган бузилишларига олиб боради” , — деб ёзилган фармойиш матнида.

Ҳуқуқ тартибот тизимида нималар ўзгаради?

Прокуратура энди тергов билан шуғулланмайди. Мазкур вазифа Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматига ўтказилади. Айни вақтда прокуратурада коррупция жиноятлар бўйича жиноят ишларини қўзғаш ҳуқуқи қолади, бироқ бу ишларни тергов хизматлариинг бошқа органларига бериш мумкин.

Прокуратура ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг фаолиятига шикоятларнинг статистикасини олиб боради.  Реформаларга кўра, ҳуқуқ тартибот тизимининг ичидаги қонун бузарликларни ўрганиш учун куч органларидаги ички хавфсизлик хизматлари Бош прокуратура билан тиғиз хамкорлик қилишга масъул бўлишади.

ИИМда беш янги хизмат тузилади:

– Жамоат хавфсизлик хизмати;
– Криминал бўйича милиция;
– Экстремизм ва ноқонуний миграция билан курашиш хизмати;
– Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш хизмати;
– Тергов хизмати;
– Ички текширувлар хизмати;

ИИМ порахўрлик жиноятларини аниқлаш ва текшириш билан шуғулланмайди. Мазкур функция ИИМдан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматига ўтказиб берилади.

ИИМ жиноятлар бўйича статистика олиб бориб бормайди. Бу функция прокуратура органларига ўтади.

Гиёҳванд моддаларга қарги курашиш бўйича давлат хизмати тарқатиб юборилади. Идораларда бир-бирини такрорлаган функцияларни тарқатиш учун наркотикка қарши курашиш ишлари ИИМнинг қошида тузилган янги хизматга ўтади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати бизнесни текширувчи ягона орган бўлиб қолади.  Айни вақтда текширувларни бошқа органларнинг — масалан, экотехинспекциянинг ёки солиқ ҳамда божхона хизматларининг материаллари бўйичагина ўтказа олишади. Реформаларга кўра, бу бизнесни ҳимоя қилиш даражасини оширади.

МҲДҚ иқтисодий жиноятларга қарши курашиш билан шуғулланмайди.  Бу билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати шуғулланади. Мудофаа кенгашининг фикрича, бу махсус хизматларнинг бизнес фаолиятига ноқонуний аралашувини озайтиришга имкон беради.

МҲДҚ ҳукуматдаги юқори босқичларидаги коррупцияларни тергов қилиш билан шуғулланади.  Айни вақтда махсус хизматдагилар амалдорларга қарши жиноят ишларини қўзғаш ҳуқуқига эга бўлмайди  — бу  функция прокуратурада бўлади.

Ҳуқуқ тартибот тизимининг ичидаги ходимларга нисабатан терговларга масъул бўлган  Ички хавфсизлик хизматлари кучайтирилади. Кучайтириш деганда Ички хавфсизлик хизматларининг маошлари оширилади, уларнинг даромадларини декларациядан ўтказилиши назорат қилинади ҳамда мазкур хизматга номзодлар махсус синовлардан ўтказилади. Шу билан бирга ҳуқуқ тартибот органларидаги унвон жиҳатидан ёки лавозимини ошириш борасида ички хавфсизлик хизматлари билан маслаҳатлашилади.

Агар ҳуқуқ тартибот органлариинг ходимлари хамкасбларининг қонунга қарши фаолиятлари ҳақида маълум қилишмаса, у ҳолда ишдан бўшатилишади.  Ўз хамкасбларининг ҳуқуқ бузишлари ҳақида билдириб туриш вазифаси қасамёд матнига киргизилади.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Алия Молдалиева
Сурөт: “Қирғизистон қуролли кучлари”нинг расмий саҳифаси