Суд мухолифатчининг "Маалымат" сайтини ёпиб қўйди

780

Аламудун район суди журналист Дайирбек Орунбековнинг мухолифатчи “Маалымат сайтига тўсиқ қўйди. Сайтнинг эгаси шаънини ҳимоя қилиш бўйича президент билан судлашмоқда.

Қирғиз тилидаги “Маалымат” сайтини қамоққа олиш ҳақидаги Аламудун район судининг қарори 18 июлда кучга кирди.

Суд ҳулосасига кўра, сайтнинг асосчиси  Дайирбек Орунбеков суддан ютилгандан кейин президент Алмазбек Атамбаевга компенсация тўлаб бермаган ҳамда ундан кечирим сўрамади. Орунбеков қандайдир бир кўчмас ёки кўчма мулкка эга бўлмаганидан, суд журналистга тегишли “Маалымат” сайтини ҳибс қилган.

“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳининг юристи Замир Жоошев сайтлар кўчма мулк бўлиб ҳисоблангани боис,суд қарори билан уларни қамоққа олиниши мумкин деб ҳисоблайди.

“Доменни ҳибс қилиш мумкин, чунки у кўчма мулк бўлиб ҳисобланади. Домен кимдир бировнинг номига рўйхатдан ўтганлигидан, у кимнингдир мулки бўлиб ҳисобланади, шунга кўра ҳибс қилиниши мумкин” , — деди у.

Орунбековнинг тарафдорлари, мухолифатчи сиёсатчи Адил Турдукулов суд қарорини  Орунбековдан компенсацияни ундириб беришга эмас, балки сайтни ёпишга йўналтирилган деб ҳисоблайди. У ҳукумат бу йўл билан “мухолифатчи ОАВларини қисишга” харакат қилмоқда деган фикрда.

Орунбеков билан президент Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги келишмовчиликлар журналист мақолаларининг бирида 2010 йилнинг июнидаги миллатлар аро низолар учун жавобгарликни ўлка раҳбари билан бирга яна бир қатор сиёсатчиларга юклагандан кейин бошланган.

Бош прокуратруа бу учун Орунбековни судга бериб, давлат раҳбарининг “ор-номуси, шаънини камситганлиги” учун Атамбаевга икки миллион сом тўлаб беришни юклаган.

Журналист суд қарорига рози бўлмай, президентга бунча пул тўлаб беролмаслигини айтган. У жаримани тўлаб бериш учун ҳар бир кишидан бир сомдан тўплай бошлаган.

Орунбеков 2015 йилнинг декабрида Атамбаевнинг йил хулосаларини чиқарган матбуот анжуманида айтгалари бўйича давлат етакчисини  судга берган. У йиғинда президент журналистни “кимдандир олган пулини оқлаш учун ишлаяпти” деб айблаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова