Бишкек: Масжидларда овоз кучайтиргичлар билан азон айтиш таъқиқланди

931

Бишкекдаги масжидларда кечки 11дан тонги 6 гача овоз кучайтиргичлар билан азон айтиш таъқиқланди. Аҳолининг шикоятларидан кейин Санэпидназорат департаменти ёзма буйруқ чиқарди.

Кечаси Бишкекнинг масжидларида овоз кучайтиргичлар билан азон айтишга таъқиқ 19 июлда, Санэпидназорат департаментининг ёзма буйруғи билан кучга кирди. Таъқиққа аҳолининг шикоятлари сабаб бўлган  — бишкекликлар азон айтиш ухлашга ва болаларни ухлатишга халал бераётганини айтишган.

Санэпидназорат департаментининг вакили Данияр Сатаров Kloop.kgга улар Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг вакиллари билан тушунтириш ишларини олиб борганликларини билдирди. Унинг айтишича, таъқиқ кечки соат 11дан тонги соат 6 гача бўлган вақтга тегишли.

«Муфтий ўринбосари билан бўлган учрашув вақтида биз уларнинг кечки азоннинг овозини пасайтириш кераклиги ҳақидаги ёзма буйруқни бердик.  Чунки соат 11га яқин овоз кучайтиргич билан азон айтилади, ўша маҳалда эса аҳоли болаларини ухлатаётган бўлади. Шу сабабдан яшовчилар бизга шикоят билан мурожаат қилишган” , — деди у.

Диний арбоб Эрик Молдокулов азоннинг қаттиқ айтилишида “ёмон ҳеч нарса бўлмаганидан”, бундай таъқиқнинг кераги йўқ деб ҳисоблайди.

“Бу тўғри эмас, чунки шаҳарликлар азоннинг қаттиқ айтилганини, бу уларнинг тинчини бузаётганини айтиб бизга бирор марта ҳам арзланишмаган. Аксинча, азон  — тинчлик билан интимоқнинг, намозга чақирувнинг белигси” , — деди у Kloop.kgга.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг директор ўринбосари  Бактибек Осмонов мурожаатлар кўпинча “атеист”лардан тушаётганини айтди.

“Аҳолидан кўп шикоятлар бўлган, бироқ уларнинг ҳаммаси асосан динсизлар. Чунки бунга мусулмонлар шикоят қилишмайди. Яшовчилар кўпинча азон уларнинг уйқусини бузишини айтиб шикоят қиилишади. Биз уларнинг шикоят билан мурожаат қилишларига қарши эмасмиз” , — деди у.

Диний фаол Азат Аманов давлат буйруқ ва қонунларни қабул қилишда жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиши керак деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, қирғизистонликларнинг кўпи  — мусулмонлар.

Муаллифлар: Айдана Канатбек, Алмаз Эшбаев