Видео: Ҳунарманд қиз 12 ёшидан бери қандай қилиб ўз операциясига пул тўпламоқда?

1242

Каникей Аскар қизи 12 ёшидан бери ногиронлар араваси билан юради  — тўққиз йил аввал шифокорлар унга полиартрит ревматизми диагнозини қўйишган. Шундан бери у операциясига пул ишлаб топиб, оёққа туриш учун турли буюмларни ясаш билан шуғулланиб келади.

Каникей бир кунда бир буюм ясай олади — майда буюмларни солишга ёки пул тўплашга мўлжалланган қутичалар ёки сават. У ўзининг ҳар бир меҳнатини 500-700 сомдан сотади. Ҳунарманд қиз бундай йўл билан ўзининг опреациясига пул ишлаб топаётганини айтади.

“Бўш вақтимда расм чизиш, китоб ўқиш билан шуғулланаман, интернетдан фойдаланман, турли буюмлар ясайман. Саватлар билан пул тўплайдиган қутичаларга буюртмалар оламан” , — дейди у.

Каникейнинг касаллик белгилари тўққиз йил аввал пайдо бўла бошлаган.Шифокорлар унга полиартрит ревматизми диагнозини қўйишиб, дори-дармон ёзиб беришган. Бироқ вақт ўтиши билан Каникей ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

“Менинг тизза бўйинларимда шишлар пайдо бўлди. Биз Бишкекка келиб анализ топширдик. Кейин менга дориларни ёзиб беришди, мен кўрикдан ўтиб туриш учун ҳар ойда шаҳарга келиб туришим керак бўлди. Бироқ ота-онамда бунга пул бўлмаганидан бундай қила олмаганман. Вақт ўтиши билан аҳволим ночорлаб, ўтириб қолдим”, — дейди Каникей.

Унинг опаси Наргизанинг айтишича, касаллик бошлангандан бери Каникейнинг қариндошлари кўплаган шифокорлар билан гаплашишган, бироқ бирор натижага эришишнинг имкони бўлмаган.

Хирург Сабирбек Жумабеков Kloop.kgнинг мухбирига Каникейга операциянинг Қирғизистоннинг ўзидаёқ қилиш мумкинлигини, бироқ бунинг учун нархи икки минг доллардан беш минг долларгача бўлган протезларни сотиб олиш кераклигини айтди.

Ҳозирда Каникей 21да ҳамда операциядан кейин университетда ўқишни ният қилмоқда.

“Худо хоҳласа оёққа туриб, Ислом университетида ўқийман. Мақсадларим жуда кўп, уларнинг бари амалга ошади деган умиддаман”, — дейди Каникей.

Ҳурматли ўқувчилар, агар сиз Каникейга ёрдам беришни истасангиз, унинг опаси Наргизла Аскар қизи билан +996(705)86-95-92 телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Муаллиф: Азамат Каработоев