Допинг можароси: Россия спортчилари Риодаги олимпиададан четлатилиши мумкин

831

Бутун жаҳон допингга қарши агентлиги ўз баённомасида россиялик спортчиларнинг допинг қўлланганини, уларнинг анализ намуналари эса 2010 йилдан бери алмаштирилиб келинганини билдирди. WADAнинг баённомаси терманинг тўлиғи билан Риода ўтувчи 2016 йилги Олимпиададан четлатилишига сабаб бўлиши мумкин.

Халқаро олимпиада қўмитаси Россиянинг Рио-де-Жанейрода олимпиада олтини учун кураш олиб бориш – бормаслиги масаласини WADAнинг баённомасининг хулосаси билан хал қилади.

WADAнинг россиялик спортчиларнинг допинг қўлланганлиги ҳақидаги баённомаси 18 июлда эълон қилинди. Баённоманинг муаллифларидан бири, юрист Ричард Макларен Россияда допинг дасутрини ишлаб чиқишга Федерал хавфсизлик хизмати қатнашганини билдирди.

“Давлат томонидан қўлловга олинган допинг дастури энг камида 2010 йилдан бери ишлаб келган. У Ванкувердаги Олимпиададан кейин ривожлана бошлаган, 2015 йилнинг августигача ишлаган” ,— деди у Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги матбуот анжуманида.

Маклареннинг айтишича, экспертлар россиялик спортчиларнинг анализ намуналаридан сийдикдаги туз  таркибининг мос келмаслигини аниқлашган — унда туз меъёри оддий одамнинг кўрсатгичидан бир қанча ортиқ бўлган. Экспертлар фикрича, бу тузнинг аллоҳида қўшилганини, намуналарнинг алмаштирилганини англатади.

Халқаро “Рейтерс” агентлигининг маълумоти бўйича, ўн ўлканинг допингга қарши агентликлари вакиллари ҳамда спортчиларнинг 20 гуруҳи Россия термасининг  Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларидан четлатиш талаби билан Халқаро олипмиада қўмитасига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Халқаро олимпиада қўмитасининг президенти Томас Бах комиссия аввал россиялик спортчиларга нисбатан билдирилаётган айбларни теран ўрганиб чиқишини билдирди.

Халқаро гимнастика федерацияси допинг қўлланишга қарши, бироқ олимпиададан спортчиларнинг бари баробар четлатилмаслиги керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ташкилот ўзининг твиттер-аккаунтига ёзди.

Россия хоккейчиси Павел Буре WADAнинг кузатувига “сиёсат аралашган” деб ҳисоблайди. У Россия термаси олипм ўйинларига боради деган умидда.

WADA ўз текширувларини Москванинг допинга қарши лабораториясининг аввалги раҳбари  Григорий Родченков “Нью-Йорк Таймс” нашрига берган интервьюсида Россияда спортчилар учун допинг дастури борлигини айтгандан кейинг бошланган.

WADAнинг мустақил комиссияси 2015 йилнинг ноябридаёқ Россиянинг допинга қарши қоидаларни бузган деб айблаб, Енгил атлетика федерацияларининг халқароассоциациялар кенгашига спортчиларни мусобақалардан четлатишни таклиф қилган.

Допинг мажороси бунгача олимп ўйинларидан енгил атлетика бўйича Россия термасининг четлатилишининг сабаб бўлиб қолган. Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияларининг кенгаши мусобақалрга узоққа сакраш бўйича рус спортчиси Дарья Клишинанигина иштирокига рухсат берган.

Муаллиф: Александра Титова