“Ҳеч ким қуруқ қолгани йўқ”: Бишкекнинг Жанубий дарвозасидаги “сув жанги” [сурат]

956

Ўтган дам олиш кунлари  One Million Kyrgyz Stories интернет гуруҳи ўз обуначилари ўртасида “сув жанги”ни уюштирди. 16 июлда юздан ошиқ Бишкек яшовчилари сув тўппончалар ёки бутилкалар билан қуролланиб, иссиқ кунда бир-биррлари билан сув сочишиш учун йиғилишди.

Кундузги соат бирларда Ғалаба боғида йигитлар ва қизлардан ташкил топган икки гуруҳ тайёр бўлиб туришди. Иштирокчиларнинг сони юздан ошиқ бўлган сув жанги уч соатдан кўпроқ давом этди.

1 2 3 4 5

Қатнашувчилар сув тўппончлари, бутилкалар, бакалашкалар каби буюмлар билан қуролланишган.  Кўп ўтмай тайёрланган сув тугаб қолди, бироқ бу ҳеч кимни тўхтатмади  — сочиш учун ариқдаги сувдан фойдалана бошлашди.

01

“Жуда зўр. Ажойиб! [Бироқ] сувни ариқдан олмасдан, тоза сув олиб келиш керак”, — деди тадбир иштирокчиларидан бири Влад.

One Million Kyrgyz Stories гуруҳининг асосчиси Азиз Айтбеков Kloop.kgга бу галги “сув жанги” биринчисига қараганда яхшироқ уюштирилганини айтди.

“Ўтган йили ҳамма тездаёқ тарқаб кетган эди. Бу сафар эса бир оз кўпроқ туришди. Одамлар кўп бўлди. Ҳаммаси яхши бўлди, бошида ваъда қилганимиздек ҳеч ким қуруқ кетмади” , — деди у.

02 03 04 05 06

Бишкекда яшовчи Токтосун шунчаки жангни кўриш учун келган, бироқ натижада у ҳам унинг иштирокчисига айланиб қолди.

“Ёқимли. Зўр. Ҳаво ҳам иссиқ. Мен ўзи шунчаки томошабин қатори келгандим. Кўриб ўтириб ўзим ҳам уларга қўшилиб кетиб қолдим. Энди мана, ҳаммаёғим шалаббо бўлди...” , — деди у.

Муаллифлар: Бегимай Исаева, Ксения Иванова
Сурат: Марат Абдикалыков, Бегимай Исаева