Атамбаев “Азия MIX” командасини “Голосящий КиВиН”даги ғалабаси билан табриклади

899

Қирғизистон президенти “Азия MIX” КВН командасининг июль ўртасида Россиянинг Светлогорск шаҳрида ўтган “Голосащий КиВиН” фестивалидаги ғалабаси билан табриклади.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистон квнчиларини “Голосящий КиВиН” фестивалида бош совринга эга бўлиши билан табриклаб, уларнинг ғалабаси билан фахрланишини билдирди.

Президент команда қирғиз маданиятининг ривожланишига катта хисса қўшиб келмоқда деб ҳисоблайди.

“Юртимизга сизларнинг ижодинглар ва сизларнинг ғалабанглар жуда зарур. Сизлар Қирғизистон ёшларининг хавасини келтириб, ўз кучига ишончини ортирасизлар, бизга бўлса, ажойиб Ватанимиз, энг яхши халқимиз билан фахрланиш туйғусини ҳадя қиласизлар. Сизларга янада омадлар тилайман!” , — деб ёзилган Атамбаевнинг табригида.

“Голосящий КиВиН” мусиқий фестивали 15 июлдан 17 июлгача  Светлогорск шаҳрида ўтган. “Азия Mix” унда бош соврин — “Большой КиВиН в золотом”ни қўлга киритган. .

Қирғиз командасининг иштирокчиларидан бири Бактияр Касималиев “Sputnik” ахборот агентлигига Светлогорскдаги томошабинлар уларнинг “жуда илиқ” кутиб олганини айтди.

КВНчи Ситора Фармонованинг айтишича, фестивалга уч ҳафта тайёргарлик кўришган, охирги тайёргарлик куни унинг қон босими кўтарилиб, боши айланган.

“Менга соғлиғим халал берди. Иқлим алмашгани сабаб бўлди шекилли, охирги тайёргарлик куни эса қон босимим кўтарилиб кетди. Саҳнага чиққан вақтда йиқилиб тушмасайдим деб худодан тиладим” ,— деди Фармонова.

2015 йили “Азия Mix” командаси “Голосящий КиВиН”да “бронза” олишган.

“Голосящий КиВиН2 — КВН командаларининг ҳар йили ўтувчи мусиқий фестиали. Одатдаги ўйинлардан фарқли равишда унда фақатгина мусиқий шартлар бўлади.

Илк бор фестиваль Москвада, ундан кейин — Латвиянинг Юрмаласида ўтар эди,  2015 йилдан бошлаб эса Калининград вилоятидаги Светлогорск шаҳрида ўта бошлаган.

Муаллиф: Эльдос Казибеков