Олма-отада юз берган ҳужумда олти киши ҳалок бўлган, еттитаси яраланган

975

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги отишмадан беш киши ҳалок бўлди, уларнинг учтаси — полиция ҳодимлари. Яна етти нафари касалхонада. Қозоғистон президент Нурсултан Назарбаев воқеани теракт деб атади.

Отишма таҳминан 11:00да Олмали район ички ишлар бошқармасининг биноси олдида бошланган деб билдирди “Тенгриньюз” нашри гувоҳларга таяниб. Маҳаллий порталнинг маълумотига кўра, воқеада 10га яқин ўқ отилгани эшитилган.

Ҳужум қилганларнинг аниқ сони номаълум  — уларнинг камида икки нафар бўлганлиги аниқ. Ҳужумчиларнинг бири қўлга олинди, иккинчиси эса изини яширишга уринган вақтда отиб ўлдирилган. Олмаотанинг Ички ишлар департаменти уларнинг бири муқаддам судланганини билдирди.

Ҳужум вақтида камида уч полиция ходими ҳамда икки шаҳар турғуни ҳалок бўлди. Қозоғистоннинг Терроризмга қарши курашиш бўйича штабининг маълумоти бўйича, яна етти киши ўқдан жароҳат олиб, касалхонада даволанишмоқда.

Антитеррор амалиёти вақтида Олмаотада савдо шаҳобчаларининг, банкларнинг ҳамда бошқа идораларнинг иши вақтинча тўхтатилди. Бола боқчаларнинг етакчилари юқори даражадаги хавфсизлик режимига ўтганликларини билдиришди. Ҳуқуқ ҳимоя органлари Қозоғистон пойтахти Остонадаги хавфсизлик тадбирларини кучайтиришди.

Қозоғистон президенти отишмадан сўнг шошилинч турда Хавфсизлик кенгашини йиғиб, воқеани теракт деб атади.

“Бугун Олматида қайтадан инсон умрини олган террор акти бўлди. Ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳатланганларнинг яқинларига сабр тилайман. Уларга тегишли маънавий ва моддий қўллов кўрсатиш лозим. Шунингдек ҳуқуқ ҳимоя органларига шаҳарда хавфсизликни таъминлаш бўйича барча тадбирларни кўриш вазифасини топшираман” , — деди у.

Отишмалар бошланган вақтда террористик хавфнинг энг юқори, "қизил" даражаси эълон қилинган. Ҳужумчилар қўлга олингандан сўнг хавф даражаси "сариқ"қа алмаштирилган.

Бу сўнгги бир ярим ойнинг ичида Қозоғистонда бўлган иккинчи теракт — аввалги ҳужум Оқтўбеда бўлган. Унда номаълум шахслар икки қурол-яроғ дўкони ва ҳарбий бўлинмага ҳужум уюштирилиб, оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 38 нафари жароҳат олган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев