Арманистон: Қуролли шахслар Еревандаги полиция биносини босиб олишди

888

Арманистон ҳукумати 17 июль куни тонгда Еравандаги полиция биносини босиб олиб, аввал қамоққа олинган муҳолифат лидери Жирайр Сефилянни бўшатишни талаб қилган қуролли шахслар билан сўзлашувлари олиб бормоқда. Ҳужум вақтида бир полиция ходими халок бўлди, уч нафари жароҳатланиб, саккизи гаровга олинди.

Воқеа 17 июль куни эрта билан Ереван четидаги Эребуни районида бўлди — қуролли 30 нафар шахс полиция бўлинмасига бостириб киришиб, харбий исён ҳақида билдиришди. .

Ҳозирда ҳужумчилар гуруҳи "Таъсис парламенти"  ҳаракатининг лидери ва Қорабоғ тўқнашувининг иштирокчиси Жирайр Сефилянни бўшатишни талаб қилишиб, саккиз ходимни гаровда ушлаб туришибди. Сефилян 2016 йилнинг 20 июнида қурол-яроғни ноқонуний сақлаш ва уни ташишни ташкил қилишда айбланиб арман полицияси томонидан қўлга олинган.

Ереван ҳарбийлари полиция бўлинмаси ва унинг теграсидаги ҳудудларни тўлиқ назоратига олган.

Ҳужумчилар озод қилинишини талаб қилаётган Жирайр Сефилян Еревандаги биноларни, қурилишларни, телекоммуникация техникалари ва  телемунораларни бочиб олишни режелаштиршда айбланмоқда.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг ҳудудидаги вазият 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кеча таранглашган Озарбайжон ҳукумати Арманистоннинг қуролли кучлари томонидан қилинган отишмалар ҳақида, ҳозир эса арманистон озарбайжонликларнинг “ҳужум уюштириш харакатлари” ҳақида маълум қилишган.

Россия ОАВ маълумоти бўйича, қуролли тўқнашувлар 30дан ошиқ кишининг умрига зомин бўлди. Жабрланганларани тўхтатиш бўйича келишувга эришилган орасида оддий фуқаролар ҳам бўлган. Бир қанча кундан кейин тарафлар отишманни тўхтатиш бўйича келишувга келишган, бироқ кейин келишувни бузганликда икки давлат бир бирини айбламаоқда.  Ҳозирда Қорабоғ жанжалини изга солиш билан ЕҲХТнинг Минск бўлими шуғулланмоқда.

Муаллиф: Айжамал Идирис

Сурат: RIA