Туркиядаги харбий тўнтариш харакати: Эрдўғон ҳокимиятини сақлаб қолди

1934

16 июлга ўтар кечаси Туркияда харбий тўнтаришга уриниш бўлиб, муваффақиятсизликка учради. Давлатни қулатиш учун қилинган тўнтариш харакатида камида 90 киши халок бўлиб, 1500дан ошиқ харбий ходим қўлга олинди.

Туркияда харбий тўнтариш қилиш харакати 16 июлга ўтар кечаси бўлди  — аввал исёнчи харбийлар Босфор кўпригини эгаллаб, Бош штабнинг ҳамда марказий телеканалларнинг биноларини босиб олишган. Шундан кейинг телеканаллар орқали хукумат “ҳукумат тўлиғи билан уларга ўтганини” билдиришган.

Харбийлар ўз харакатларини  конституцион тартибни ўрнатиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари билан эркинликларининг сақланишини, қонун устуворлигини ва умумий хавфсизликни таъминлаш истаги билан изоҳлашган.

Бироқ иқтидордаги Ражжаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари билан бўлган тўқнашувлар давомида харбий ходимлар аста-секинлик билан чекина бошлашган — Туркиянинг етакчиси видеомурожаат орқали фуқароларни кўчага чиқиб, вазият барқарорлашгунга қадар уни қўллашга ундаган.

Сўнгги маълумотлар бўйича, тўқнашувлар давомида камида 90 киши вафот этган. “Франс-Пресс” агентлигининг маълумотига кўра, харбий тўнтаришга уринииш учун 1500дан ошиқ харбий қўлга олинган.

Исёнчилар тўқнашув вақтида вертолёт билан парламентнинг Анқарадаги биносига бир нечта бомба ташлаб,кейинроқ Эрдўғон тарафдорлари томонидан отиб туширилган.

Президент харбий тўнтариш харакати — Түркиянинг қуролли кучларини тозалашга сабаб эканини билдирди. Ҳозирданов қўзғалончиларга алоқадорлиги далилланиб 29 полковник ҳамда 5 генерал қамоққа олинди.

Туркиянинг расмий ҳукумати қўзғалон уюштиришга 1999 йилдан бери қочқинликда юрган, ҳозирда АҚШда яшаётган собиқ ислом хатиби  Фатҳуллоҳ Гуленни айблади. .

Гулен — нуфузли жамоат арбоби. У асосан дунёнинг 100га яқин ўлкасида очган мингдан ошиқ ўқув даргоҳларининг асосчиси қатори ҳамда радикал ислом рақиби сифатида маъулм. Гулен ҳақида батафсил  бу  ердан ўқий оласиз.

Гуленнинг ўз қўзғалонга алоқаси йўқлигини билдирди  — у харбий тўнтариш харакатини қоралаб, ҳукумат куч билан эмас, эркин ва адолатли сайловлар орқали алмашиши кераклигини билдирди.

Муаллифлар: Анна Лелик, Бектур Искендер, Айжамал Идирис, Эльдияр Арикбаев