Бектур Искендер: Қирғиз аёллари қандай кийини керак?

489

Бу колонка муаллифнинг шахсий фикрларини билдиради..

Қирғиз аёллари — умуман дунёдаги барча аёллар — ўтган асрларда қандай кийиниш

Бектур Искендер – Kloopнинг асосчиларидан бири
Бектур Искендер – Kloopнинг асосчиларидан бири

кераклигини мустақил танлаб олиш имкониятига деярлик эга бўлишмаган.

Кўплаб скептиклардан фарқланиб мен бу жиҳатдан оз бўлсада илгарилашлар бўлмоқдадеб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам 1966 йилга ёки 1916 йилларга нисбатан 2016 йили шахсий кийимини танлашда кўпроқ эркинликка эга.

Бунга қарамай баъзан бизнинг ўлкада бизни қайтадан эски асрларга қайтаришни хоҳлаган гетеросексуал цисгендер эркаклар орасидаги “паразитлар” пайдо бўлиб туради. Улар нимагадир ўзларии қирғиз аёллари қандай кийиниши кераклигини ва ўзларини қандай тутиши кераклиги бўйича чинакам билимга эга қатори тутишади.

Вазият уларнинг қарашларининг бир хил эмаслиги билан янада кулгили. Улар камида икки лагерга бўлинишиб, ўзаро қизғин ахборот уруши олиб боришади.

Арабистон ярим оролининг ультраконсерватив таъсирини қўллаган биринчи лагернинг вакиллари қирғиз аёллари юзларии ёпиб, деярлик Саудия Арабистонидаги каби кийиниши керак деб ҳисоблашади.

Иккинчи лагернинг вакиллари биринчи лагернинг вакилларини жуда ёмон кўришади. Улар қирғиз аёллари арабларникидан  фарқланган миллий қирғиз кийимларини кийиши керак деб ҳисоблашади.

Бу бўйича Бишкекда бир қанча баннерлар серияси илинган:

banner (2)

Икки гуруҳнинг ҳам тенг умумий бир муаммоси бор. Асосан эркаклардан ташкил топган мазкур гуруҳлар энг асосий нарсани — аёллардан уларга эркакларнинг бундай фикрларининг керак ёки керакмаслигини сўраш хаёлларига ҳам келмаган. .

Агар мен қирғиз аёли бўлганимда нима қилардим? Мен оддийгина йўл тутардим.

Мен уларинг барчасини тенг “уч харф”га (рус тилидаги уч харфдан иборат сўзни таржима қилмадик –таржимон) жўнатардим (послал).

“Уч харф”га жўнатиш — бу метафора, албатта буни айнан қилиш, яна овозни чиқариб шу “уч харф”ни айтишни кераги йўқ.

Бироқ айнан кимдир сизларни жуда безор қилиб юборган бўлса ва уни “уч харф”га жўнатиш сизларнинг соғлиғингларга зиён туғдирмаса, у ҳолда уни сўзма –сўз айтса ҳам бўлади.

Сизлар Филармониянинг олдида бачата рақсига тушаяпсизлар, шунда сизларга камера кўтарган қандайдир аҳмоқ келиб,  сизлар қирғиз ҳалқини шарманда қилаётганингларни а           йтдими?  Уни “уч харф”га жўнатингларда бачата рақсингларни давом эттираверинглар.

Парламент биносига қисқа юбка кийиб кирсангиз, қайсидир бир  бундай кўринишда уни ишдан чалғитаётганингларни айтдими? Уни ҳам “уч ҳарф”га жўнатиб, хоҳлаган нарсани кийишни давом эттираверинглар.

Сизлар хижоб кийиб олдинглар, кейин кимдир сизларнинг элечек (қирғиз миллий либоси) кийишингларни талаб қилдими? Уни “уч харф”га жўнатингларда хижоб ўрангинглар келса ўраниб юраверинглар. 

Сизлар элечек кийиб олдинглар, сўнгра кимдир биров хижоб ўраниб, юзингларни ёпишингларни талаб қилдими? Уни “уч харф”га жўнатингларда, истасанглар элечек кийишни давом эттираверинглар.

Оёғинглардаги тукни қиришни истамайсизларми? Қирманглар.

Сийнабанд билан юришни истамайсизларми? Сийнабанд тақманглар.

Сочингларни калталатиб, қизғиш кўк ранга бўяшни истаяпсизларми? Қисқа олдириб, бўянглар.

Баданингларга татуировка туширишни истайсизларми? Уни ҳам қилинглар. Истамайсизларми? Қилманглар.

Ўз танангларга сизлар ўзингизгина эгасизлар ҳамда танангларни қандй бўлиши кераклигини, қандай кийимларни кийши кераклигини ва баданингларга ким қўл теккиза олишини сизлар ўзингларгина хал қиласизлар.

Хавотирланманглар, сизлар қандай кийим кийманг, нималар билан шуғулланманг бари бир қирғиз аёли бўлиб қолаверасиз.

  1. S.Бу матн қирғиз аёллари учунгина эмас. “Қирғиз” деганнинг ўрнига хоҳлаган жуғрофий / этника/ирқий/ижтимоий белгиларни қўйиш мумкин.
  2. P.S. Бу матн аёллар учунгина эмас, балки барча инсонларга тегишли. Бироқ ҳозирда кун тартибида аёлларнинг ташқи кўриниши ҳақидаги муаммо турганлиги боис, мен матнни аёлларга тегишли шаклда ёзишни лозим топдим.

Сурат муаллифи: фойдаланувчи sarflondondunc, Flickr.com, лицензия Creative Commons