Давлат экотехинспекцияси нима сотиб оляпти: сёрфинг доскасими ё шаҳмат доскасими?

984

Давлат экотехинспекцияси ички спартакиада учун спорт жиҳозларини сотиб олишга 221 минг 500 сом сарфлашга қарор қилган. Рўйхатда  вейкбординг, нибординг ва бугибординг учун доскаларнинг тўрт тўплами бор. 

Давлат экотехинспекциянинг ички мусобақа ўтказиш учун спорт жиҳозларини сотиб олиш бўйича тендери давлат харидлари сайтида 27 июнда  пайдо бўлган. Идора спорт жиҳозларига  221 минг 500 сом ажратиши ёзилган эълон жойлаштирилган.

gosekotehinspekciya-696x464

Харид қилиниши керак бўлган жиҳозлар рўйхатида тенни столи футбол тўплари, гирялар, қисқа найза, полипропилен тўри, табло ва мукофотлар бор.

Бундан ташқари сув лижаси, сёрфинг ҳамда скейтнинг умумлашмасини эслатувчи спортнинг экстремал турлари — вейкбординг, нибординг ва бугибординг учун тахталарнинг тўрт тўпламини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Спортнинг бу турлари спортчиларнинг вазиятлари ва бажарилувчи трюкларнинг оғирлиги билан фарқланади.  Вейкбордингда спортчилар катерга боғланган тахтанинг устида туриб олиб юришса, нибордингда — тиззалаб, бугибордингда — ётиб олиб юришади.

Бу билан бирга спортнинг сув турлари доскаларининг техник суратларида шаҳмат ҳамда тогуз-коргоолнинг доскалари кўрсатилган.

6413a725440f2d4f6483baee645ae257-696x617

Kloop.kgнинг мухбири бу бўйича изоҳ олиш учун Давлат экотехинспекцияга қўнғироқ қилган вақтда ҳисобчиси идора мутахассис Иссиқкўлга кетганлигини билдирди. Қўнғироқ жума куни иш вақтида, соат 14:47да бўлгон.

Кейинроқ журналист идоранинг матбуот хизматининг вакили Чингыз Абдумалик уулу билан боғланганда, у тендерни эълон қилишда хатолик кетганини айтди.

“Хато кетиб қолган, биз у тендерни тасодифан жойлаштириволганмиз, биз доскаларни сотиб олмоқчи эмас эдик” , — деди у.

Бу давлат идоралари спорт жиҳозлари билан хизматларни сотиб олиш бўйича эълон қилинган илк тендер эмас. .

2016-йилнинг июнида Молия минстрлиги футбол майдонини ижарага олиш учун тендер эълон қилган. Идора тўрт ойлик ижарага 50 минг сомга чқин пул сарфлашга қарор қилган.

2016-йилнинг мартида Молия минстрлиги сув остида сузишни ўргатиш хизматига тендер эълон қилган. Минстрлик ходимлари бу учун 230 минг сом сарф этишни режалаштиришган.

Бу тендер ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлган. Идорадан бу ҳақда ўзлари хабардор эмасликларини билдиришган. Сўнг министр идоранинг уч ходимига хайфсан эълон қилиб, тендерни тўхтатган.

Муаллиф: Зияра Асилбекова