Ниццадаги теракт: Юк машинасининг одамларни оралаб ўтишидан 80 киши халок бўлди

1013

14 июлда Франциянинг жанубидаги Ницца шаҳрида Бастилия кунини нишонлаётган оломонга катта тезликдаги юк машинаси воситасида ҳужум қилинди. Ҳужумдан камида 80 киши қурбон бўлди. ОАВлар юзлаган одамларнинг жароҳатланганини маълум қилмоқда.

Воқеа одамлар Франциянинг Ницца шаҳрида Бастилия қамоғи забт этилган кун шарафига уюштириладиган мушакбозликни томоша қилиш учун Англия соҳили деб аталадиган денгизбўйи майдонига тўпланган  14 июль тунида юз берди. Қаттиқ тезлик билан юк машинаси йўлида учраган одамларни босиб кетаверган.

Би-би-сининг маълумоти бўйинча, юк машинаси тўп турган одамларни босиб қарийб икки километрг юрган. Франциянинг Ички ишлар минстрлиги хужумдан камида 80 киши халок бўлганини билдирди. Халқаро Reuters агентлиги юзлаган кишилар жароҳатланганини билдирмоқда.

Гувоҳларнинг бири воқеа жойида ўқ отишмаларининг овози эшитилганини айтган, бироқ бу маъулмот Франция хукумати томонидан тасдиқланмади.

Яна бир гувоҳ ўзининг твиттер-аккаунтига оломоннинг кўчада қочаётганлиги тасвирга туширилган видеони жойлаштирган.

Француз полициясининг хабарига кўра, юк ташувчи автомобилнинг хайдовчиси ўша ернинг ўзида ўлдирилган, машина ичидан эса гранаталар билан қурол-яроқлар топилган.

Ниццанын мэри Кристиан Эстрози воқеани шаҳар тарихидигаи “энг ёмон трагедия” деб атади. Франция президенти Франсуа Олланд хужумни терроризм билан боғлиқ эканини билдирди.

Ницца футбол бўйича 2016 йилги Европа биринчилигини қабул қилган саккиз шаҳардан бири бўлган. Ҳукуматнинг хавотирига қарамай, чемпионат вақтида француз шаҳарларида хужумларнинг бўлишига йўл қўйилмади. 2015йилнинг ноябрида Франция пойтахтида футбол мусобақаси бўлган куни терактларнинг серияси уюштирилган эди.

Ўшанда Франция ва Германия миллий термаларининг учрашуви ўтаётган “Стад де Франс” стадионининг олдида уч портлаш бўлган. Шу куннинг ўзида Парижнинг 10 ҳамда 11-округларида йўловчилар билан ресторанлардан бирининг мижозларига ўқ отилган.

Бундан ташқари ҳужумчилар гуруҳи Американи Eagles of Death Metal рок-гуруҳининг концерти ўтаётган “Батаклан” концерт залидагиларни гаровга олишган.

У қурбонлар сони бўйича Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Франциядаги энг йирик ҳужум бўлиб, 129 кишининг ўлимига сабаб бўлган эди. Терактларга жавобгарликни халқаро “Ислом давлати”  экстремисттик гуруҳи ўз бўйнига олган.

Муаллиф: Айжамал Идирис

Сурат: Reuters