Суд экс-депутат Саматовнинг МСК қарорини бекор қилиш илтимосини қондирмади

876

15 июлда Бишкекнинг Биринчи май район суди “Республика — Ата-Журт” фракциясидан экс-депутат Жиргалбек Саматовнинг Марказий сайлов комитетига қарши ёзган даъво аризасини рад қилди. Саматов Россия фуқаролигинг борлиги сабабли ажратилган депутатлик мандатини қайта олишни истаган.

Биринчи май район судининг котиби Адила Маликова Kloop.kgга экс-депутат Саматовнинг бу иш бўйича ёзган даъво аризаси қондирилмаганини билдирди.

Жиргалбек Саматов судга даъво аризаси билан МСК уни депутатлик мандатидан ажраткандан кейин мурожаат қилган. У депутатлик ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш ҳақидаги комиссия қарорини ноқонуний деб ҳисобланишини талаб қилган.

Комиссия ўз ҳукмини парламентарийнинг Россия фуқаролигига эга эканлиги билан изоҳлади. У бошқа ўлкаларнинг фуқаролари сиёсий ҳамда давлат хизматларини эгаллай олмаслиги тўғрисида ёзилган Конституциянинг 52-моддасига таянган.

Экс-депутатнинг Россия фуқаролиги  борлиги Россия Федерал миграция хизмати томонидан тасдиқланган. Идора Қирғизистоннинг Бош прокуратурасига Саматовнинг 16 йилдан бери Россия фуқароси эканлигини маълум қилган.

Jyrgalbek_Samatov_RF

Биринчи май район суди собиқ депутатнинг Россия фуқароси эканини тасдиқлаган ҳужжатлар мавжудилиги сабабли, комиссиянинг қарорини тўғри деб топди.

Ҳозирча Саматовнинг қандай харакат қилиши ҳамда олий босқичдаги судга мурожаат қилиш –қилмаслиги номаълум. Kloop.kgнинг таҳририяти бу масала бўйича изоҳ олиш учун экс-депутат билан боғлана олмади.

Саматов 2015 йилнинг декабрида, юқоридаги сабаблар билан ваколат ҳуқуқлари вақтинча тўхтатилганда МСК билан судлашган.

Ўшанда собиқ депутат россиялик эмаслиги ҳақидаги Федерал миграция идорасидан олган маълумотномасини кўрсатиб, Олий суд унинг фойдасига қарор чиқарган

Депутатга мандатини қайтиб беришган, уни ўз рўйхатидан ўчирган “Республика — Ата-Журт” фракцияси ҳам қайтадан уни ўз қаторига қўшган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева