Навальний: Россиянинг вице-премьери итларининг парвозлари учун 40 млн рубль сарфлаган

815

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши курашиш фонди ўлканинг вице-премьери Игорь Шувалов итлари халқаро кўргазмаларга қимматбаҳо Bombardier Global Express самолётининг бизнес-классида ташиб боришини аниқлади. Фонднинг ҳисоб-китоби бўйича, жами бўлиб бу каби авиапарвозлар учун Шувалов 40 млн рубль сарфлаган.

Коррупцияга қарши курашиш фондининг ходимлари Россиянинг вице-премьери Игорь Шуваловни 2016 йилнинг бошидан бери парвозларнинг сони ва рейсларини  таҳлил қилиб чиқишган. Улар етти ойнинг ичида  Шувалов Bombardier Global Express хусусий самолёти билан 13 иш парвози амалга ошириб, “Австриядаги дачасига” 18 марта ҳамда “Лондондаги уйига” 7марта учганини аниқлаб чиқди.

Амалдорнинг қолган бошқа парвозлари учун фонд изоҳларни топа олмаган.

“Биз рейсларнинг рўйхатини йиғиш давомида хайратланарли бир жиҳатни илғадик. Деярлик ўша кунларнинг барида у борган шаҳарларда итларнинг кўргазмалари ўтган, кейин бизга дарров хусусий самолётдан кимнинг фойдаланиши маълум бўлди” , — деб билдирди Навальний.

Унинг айтишича, Игорь Шуваловнинг турмуш ўртоғи Ольга “бутун жаҳонга таниқли корги зотидаги итларнинг эгаси” бўлиб ҳисоблайди. Шувалованинг ўзи бу қизиқишини яширмайди ҳамда итлар мавзусига бағишланган форумларда ўтиради. .

Таҳлил натижасида фонднинг ходимлари коргилар ташилган самолётнинг расмий турда вице-премьерга тегишли эмаслигини ва унинг декларацияларида кўрсатилмаганлигини аниқлаб чиқишган. Аналитиклар Шувалов у самолётни ижарага олган бўлиши мумкинлигини таҳмин қилишган.

Коррупцияга қарши курашиш фондининг ҳисоблари бўйича, бу каби самолёт билан Европага бориб келишнинг баҳосини 80 минг АҚШ долларини (беш миллион рублдан кўп) ташкил қилишини ёдга тутганда, амалдор Bombardier Global Express самолётидаги парвозлари учун  170 млн рубль сарфлаган, уларнинг 40 миллиони итларни ташиш учун кетган.

Шуваловнинг аёли Ольга Коррупцияга қарши курашиш фондига чиндан ҳам итларини халқарокўргазмаларга олиб боришини тасдиқлаган.

Коррупцияга қарши курашиш фонди

Коррупцияга қарши курашиш фонди  Россиянинг олий лавозимдаги амалдорларига нисабатан олиб борилган татқиқотлари орқали маълум. Фонднинг ходимларининг ишонтиришларича, улар давлат ходимларнинг  декларацияланмаган мулклари — виллаларини, қимматбаҳо уйларини ҳамда ширкатларини кўрсатишади.

Фонднинг энг баҳсли тадқиқоти бош прокурор Юрий Чайканинг оиласига бағишланган. Тадқиқот муаллифларининг фикрларича, унинг оила аъзолари жиноий фаолият билан шуғулланишган  — рейдерлик тортиб олишларга боришиб, криминал гуруҳлар билан алоқаларга эга бўлишган.

Коррупцияга қарши курашиш фонди вице-премьер Игорь Шуваловнинг эҳтимолий Лондондаги 20 млн долларлик уйини, Австриядаги 15 млн долларлик саройини, туғилиб ўсган Заречьедаги 50 млн долларлик уй-жойини ҳамда декларация қилинмаган 10 млн долларлик бир қанча хонадонларини, шунингдек бир неча қимматбаҳо автомобилларини аниқлаб чиққан.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева