АҚШ: Далласдаги норозилик намойиши вақтида тўрт полициячи ўлдирилди

843

Далласда полиция томонидан қилинган зўравонликларга қарши ўтаётган норозилик акцияси вақтида номаълум шахслар тарафидан хавфсизликни таъминлаб турган тўрт полиция ходими ўлдирилиб, яна етти нафари ярадор қилинди.

Далласда отишма 7 июль куни тунда бўлди — номаълум шахслар полиция зўравонликларига қарши ўтаётган норозилик акцияси вақтида хавфсизликни таъминлаб турган ҳуқуқ тартибот органларига қарата ўқ очган.

Би-би-си ҳуқуқ тартибот органларига таяниб полиция ходимларига қарата икки номаълум шахс ўқ узганини билдирмоқда. Таҳминларга кўра, ўқ снайпер қуролидан отилган.

Нашрнинг маълумоти бўйича, ўқ дўлига камида ўн полиция ходими дучор бўлган, уларнинг тўрттаси ўша жойдаёқ халок бўлиб, қолган етти нафари жароҳатланган. Шунингдек отишмадан намойишчилардан бири ҳам яралангани айтилмоқда.

Воқеа гувоҳи Клариса Майлс CNNга берган интервьюсида отишма овозини эшитганда ҳамма тўғри келган томонга қочганини айтди.

“Бошоломонликлар бошланган маҳалда мен  МакДоналдсда овқатланаётган эдим. Ҳамма қичқириб, одамлар дуч келган томонга югуришди. Мен камида 30 ўқ отилганини эшитдим”, — деди у.

Яна бир гувоҳ ўқ отишма бошланган вақтда полиция ходимларининг ёнида бораётганини а    йтди.

“Мен офицерлернинг ёнида кетаётган эдим, кейин етти-саккиз марта ўқ отилганининг овозини эшитдим, сўнг икки офицер ерга қулади”, — деди у.

Ўша туннинг ўзидаёқ Далласнинг полиция ходимлари уч нафар гумонланувчини қўлга олишди  — уларнинг бири ўзи қўлга тушиб берган, иккинчиси отишма вақтида, учинчиси эса  — автомобили билан яширинишга уринаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда полиция уларнинг ҳужумга алоқачини текшириб, жиноятчиларни қўлга олиш амалиётини давом эттиришмоқда.

АҚШдаги норозилик акциялари

АКШда оммавий норозилик тадбирлари 6 июлда, полиция ходимларининг афроамерикаликларга қарата ўқ очаётганлари тасвирга олинган икки видео эълон қилингандан кейин бошланган.

Видеолавҳалар икки штатда  — Луизиана билан Миннесотда — икки кунлик фарқ билан тасвирга олинган.

Полициянинг маълумоти бўйича, видеога олинган ходимлар вақтинча ишдан четлатилди.

Луизиана ҳамда Далласдаги норозилик акцияларининг иштирокчилари полиция афроамерикаликларга нисбатан адолатсиз муомала қилаётганлигини айтишиб, марказий кўчалардаги харакатни тўхтатиб, тўсиб олишган.

Кучайиб бораётган норозилик тўлқинига АҚШнинг президенти Барак Обама ҳам ўз муносабатини билдирди. У афроамерикаликларни ўлдириш ҳолатларининг кўпайиш муаммоси  — умум америкалик муаммоси эканини билдирди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: CNN