Иссиқкўлга йўл олган сайёҳларни тўнаган собиқ милиционерлар ушланди

791

Ички ишлар минстрлигининг матбуот хизмати милиция ходимлари томонидан Иссиқкўлга бораётган россиялик сайёҳларнинг 1000 долларга яқин пулини олиб қўйган икки киши қўлга олинганини билдирди.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев Kloop.kg мухбири билан суҳбатида қўлга олиш вақтида ушланганларнинг ёнидан сайёҳларнинг пули топилмаганини билдирди.

Унинг айтишича, гумондорлар аввал Аламудун ҳамда Свердлов районларининг милиция бўлимларида ишлашган, бироқ милициянинг “обрўсини туширувчи харакатлари” учун ишдан хайдалишган.

“Уларни тузилган фотороботлар асосида топдик, жабрланувчилар уларни танишди. Ҳозирда Чуй вилоятининг 1974 йили туғилган ва Бишкекнинг 1969 йили туғилган яшовчилари қўлга олинди, уларнинг ёнидан жабрланувчилардан олган пуллари топилмаган”, — деди у.

Осмонбаев бу сайёҳларни тўхтаби, ўзларини милиция ходимимиз деб таништириб, гувоҳномаларини кўрсатиш билан уларни тўнаган илк ҳолат эмаслигини қўшимча қилди. Айтишича, бунгача милицияга шу каби шикоятлар бошқа сайёҳлар ҳам мурожаат қилишган.

Россиядан келган эр-хотинлар  — Дмитрий ҳамда Ирина Реброваларни 4 июлда, Тўқмоқ шаҳрига яқин ердаги йўлдан милиция формасини кийган икки киши тўхтатиб, уларни тўнаб кетишган. Ўзларини милиция ходимимиз деб таништирган шахслар билан сўзлашгандан кейин улар хамёнидаги 1000 долларга яқин пулини йўқолганини пайқашган.

“Мен оилам билан дам олишга кетаётган эдим, шунинг учун муаммолар бўлмасин деб тўхтаганман. Кейин улар ўзини таништириб, қандайдир гувоҳномаларни кўрсатишган ва ола таёқлари ҳам бор эди” , — деб билдирган Дмитрий Ребров Zanoza ахборот агентлигига.

Унинг айтишича, улар яқин жойлашган Кемин РИИБсига мурожаат қилишганда, у ердаги ходимлар “ариза ёзмасдан” “дам олишга кетаверишни” маслаҳат беришган. .

Уерда ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев Kloop.kgнинг мухбирига сайёҳларни тўхтатган шахслар ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари эмаслигини, уларнинг автомобилидаги номер бир йил аввал ўғирланганини айтган.

Воқае ОАВлар билан ижтимоий тармоқларда кенг тарқаб кетган  — қирғизистонликлар сайёҳларга пул тўплаб бериш бўйича акция бошлашган, прембер минстр Сооронбай Жээнбеков эса иски ишлар минстри  Кашкар Жунушалиевга воқаени текшириб, фуқаролар билан ўлка меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни кучайтиришни топширган.

Муаллифлар: Александра Титова, Эльдос Казибеков