Германия канцлери Ангела Меркел илк бор Қирғизистонга ташриф буюради

1249

Илк бор Қирғизистонга расмий иш сафари билан 13 июл куни Германия канцлери Ангела Меркел келади. Президент Алмазбек Атамбаев  уни мамлакатга шу йил мартида Истанбулда ўтган гуманитар саммитда таклиф қилган.

Президент аппарати матбуот –хизматининг маълум қилишича, Меркел президент  Атамбаев таклифи билан Қирғизистон-Германия муносабатларини муҳокама қилиш учун келади.

Канцлер шунингдек парламент спиреки Чинибай Турсунбеков бошчилигидаги парламент делегацияси ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

“Ташриф доирасида федерал канцлер Ангела Меркел ва Алмазбек Атамбаев бундан кейин Қирғизистон ва Германия ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш келажаклари ва аҳволига доир кенг масалаларни муҳокама қилишади. Етакчилар шунингдек халқаро ва ҳудудий кун тартибидаги актуал масалалар бўйича фикр алмашишади”, — дейилади матбуот-хизмати маълумотида.

Музокаралар якуни бўйича Меркел ва Атамбаев биргаликдаги матбуот-анжуманини ўтказишади.

Меркел шу йилда Бишкекка келаётган иккинчи юқори лавозимли немис сиёсатчиси бўлади. 2016 йил мартида Қирғизистонга ташқи ишлар министри ва Европадаги хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг амалдаги президенти Франк-Валтер Штайнмайер келган.

У Атамбаев билан ҳамкорлик ва Марказий осиёдаги ҳудудий ҳавфсизлик  ҳамда террорчиликка қарши кураш масаласини муҳокама қилган.

Марказий Осиё мамлакатлари бўйича мутаҳассис Себастян Шик ўшанда немис дипломати ташрифини осий мамлакатлари билан алоқаларни тиклаш хохши сифатида қабул қилиш мумкинлигини тахмин қилган.

“Германиянинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан алоқалари тўғрисида буни айтолмайсан. Бу мамлакатлар қайндай раражада турли бўлмасин, уларнинг барчаси — унчалик даражада барқарор эмас, улар билан алоқа эса — номукаммал”, — деган эди у Deutsche Welle немес нашрига берган интервьюсида.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  давлат раҳбари сифатида Германияга илк бор 2012 йилнинг 11 декабрида борган. Ўшанда у Германия президенти Йоахим Гаук билан бирга савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва Қирғизистонда демократияни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

“Мен учун европа давлатларига биринчи сафариф Германияда бўлиши муҳим эди, негаки Қирғизистон ва Германия парламент республикалари бўлиб ҳисобланади ва умумий қардиятларга эга”, — дейди у.

Қирғизистон ва Германия ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 3 февралдан буён олиб борилади. Қирғизистондаги Германия элчихонаси 2012 йил сентябрида, Германиядаги қирғиз элчихонаси эса — 1995 йил январида очилган.

Муаллиф:Айдана Канатбек