Француз суратчиси ва режиссёр Бенжамин Мартини саёхат қилиш керак бўлган жойлар ҳақида айтувчи трэвэл-блог олиб боради. 2016 йил майида Қирғизистонга келган ва ролик тасвирга олган.
Француз сайёхининг айтишича, у ўзининг қисқа фильмларида томошабинларни хақиқий атмосферага тормоқчи. Қирғизистон тўғрисидаги ўз ролигида Бенжамин Мартини диққатга сазовор жойлар ва қирғизистонликларнинг кундалик хаётини кўрсатган.
Унинг сўзларига кўра, сайёхлар табиат, маданият, одамларнинг мехмондўстлигини, ширин овқатларни ва қиммат бўлмаган саёҳат учун Қирғизистонга келиши керак.
Мақоланинг асл нусҳаси муаллиф саҳифасида эълон қилинган
Қирғизистоннинг ажойиб табиати
Бир қултум тоза хаво керакми? Қирғизистон – бу айнан сизга керак бўлган жой! Бу мамлакатни ҳудудининг 80 фоизини Тян-Шан тоғлари эгалагани учун “Марказий Осиёнинг Швецарияси” деб аташади.
Бироқ тоғлардан ташқари сиз бошқа кўплаб манзараларни кўрасиз: Юксак тоғ яйловлари ва қорли чўққилар, ғорлар, кўллар шу жумладан дунёда катталиги бўйича иккинчи бўлган Иссиқкўл. Қирғизистон — бу сайр қилиш, отда юриш ва лижада учиш учун идеал жой.
Ёқимли ва мехмондўст қирғиз халқи
Кўчманчи маданияти Қирғизистонда ҳалиям чуқур ўрнашган ва балки бу уларнинг ажойиб мехмондўстлигига сабабдир. Қирғиз халқи— меҳрибон, жуда очиқ ва доимо ўз овқатини ўртоқлашиш ёки сиз билан бирга ичишга тайёр.
Арзон саёҳат
Қирғизистонга саёхат қилиш кўп маблағ талаб қилмайди. Мана нарҳларга бир неча мисоллар:
Париждан Бишкекка учиш (сўнгги пайтда сотиб олдик) 300 еврога тушди;
Беш кишига “гид” олиш учун ёнингизда 35 евро бўлиши керак. Бу бир кунга;
Қирғизистонда хайдовчилар кунига 15 евро олишади;
Ётоқхона ва уйларда бир кеча тунаш 4 евро туради;
Махаллий кўчманчи оилалар томонидан тайёрланган тушлик 3-4 еврога тушди;
Бишкекдаги хашаматли ресторанда тушлик 10-15 евро.
Ширин овқат
Мен биринчи маротаба икки ҳафтада бунчалик кўп едим. Мен бундай сонни ва сифатни кутмаган эдим! Балки қирғиз ошхонаси қўшни мамлакатлар, ҳусусан Қозоғистон билан ўхшашликларга эгадир. Овқат таркиби ва тайёрлаш усули кўчманчи халқ тарихини акс эттиради. Тан олишим керак, балки бу ер овқатларнинг кўпи қўй, мол гоҳида от гўштидан тайёрлангани учун вегетарианларга энг яхши жой бўлмас.
Қизиқарли маданий мозаика
Маданий мозаикани Қирғизистонда ҳар ерда учратиш мумкин, ҳатто ўзида бошқа маданиятларни:уйғур, дунгон, ўзбек ва русни мужассамлаштирган қирғиз ошхонасида ҳам.
Мамлакатда кўплаб этнослар истиқомат қилади — 80дан ортиқ. Албатда сон жиҳатдан қирғизлар энг катта этник гуруҳ ҳисобланади. Қирғизистон шимолида руслар — улар тахминан тўққиз фоиз, жанубда эса — ўзбеклар кўп— 14,5 фоиз. Ҳатто дунгон, уйғур, тожик, қозоқ ва украинлар бор.
Қирғизистонда устунлик қилувчи дин ислом бўлишига ҳарамай православ черковларини ҳам кўриш мумкин.
Қирғизистон — икки тилли мамлакат: ахоли қирғиз ва рус тилларида гапиради, ахолининг 14,4 фоиз қисми эса, ўзбек тилида гапиради.
Муаллифлар: Мурат Асан, Алмаз Эшбаев