Мустақил комиссия: Буюк Британия Ироққа "асоссиз" кирган

836

Буюк Британиянинг Ироқдаги харакатларини етти йил тадқиқ қилган мустақил комиссия ўз баёнотида 2003 йили британ харбийлари ўлкага асоссиз кирганликларини билдирди.

Буюк Британиянинг Маҳфий кенгашининг аъзоси Жон Чилкотнинг раҳбарлигидаги комиссия Лондонда ўз баёнонномаси билан таништирди. Унда британ харбийларининг 2011 йилдан 2009 йилгача бўлган Ироқ урушидаги харакати ўрганилган.

Мустақил комиссиянинг тадқиқининг асосий маъноси: Ироқдаги уруш ҳақидаги қарор разведканинг “текширилмаган ҳамда хато” маълумотларининг асосида қабул қилинган.

Чилкотнинг айтишича, Саддам Хуссейн етаккчилигидаги Ироқ чиндан ҳам кимёвий ва биологик қуролнинг бир қанча қисмларига эгалик қилган, бироқ уларнинг хавф туғдириш эҳтимоли анчайин бўртирилган.

Баённомада у Ироққа кириб боргандан кейинги уруш харакатлари етарли даражада режалаштирилмаганига ҳамда тайёрланмаганлигига ишонтиришга уринган.

Кузатувнинг хулосаси билан мустақил комиссия Буюк Британиянинг собиқ премьер министри Тони Блэр ироқ кампаниясининг натижалари ҳақида уруш бошланмай турибоқ билганини таъкидлади.

“Блэрн  уруш харакатлари “Аль Қоида”нинг Қўшма қироллик билан АҚШнинг манфаатлари учун хавф пайдо қилиш даражасини ошириши борасида огоҳлантиришган. Шунингдек, унга ўлкага кириббориш ироқ қуролларини террорчиларнинг қўлига ўтиб кетиш эҳтимолини юзага чиқариши мумкинлиги ҳам эслатилган”,  — деб ёзди “Би-би-си” Чилкотнинг сўзларини.

Шу билан бирга Чилкот баённомада Буюк Британиянинггина эмас, балки Ироқ кампаниясига қўшилган иттифоқдош давлатларнинг харакатига ҳам баҳо берган.

“Коалиция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг истагини эътиборга олмаган ва тинчлик ва хавфсизликка раҳна солувчи қатори кўрилаётган золим режимни қулатишга эришгани билан янги Ироқда олдига қўйилган мақсадларига етиша олмади”, ‒ деди у.

Баённома эълон қилингандан кейин Буюук Британиянинг собиқ премьер-министри Тони Блэр ироқ кампанияси доирасидаги хатолар учун масъулиятни бўйнига олишга тайёр эканини билдирди.

“Мен ҳар қандай хато учун ҳеч қандай имтиёзларсиз ва оқланувларсиз жавобгарликни тўлиқ қабул қиламан”, — деди у.

Коалиция кучлари ироққа кириб борган уруш амалиёти АҚШ томонидан Ироқнинг оммавий қирғин қуролини яратаётгани ҳақидаги разведка маълумотлари келиб тушганлиги маълум қилинганидан кейин, 2003 йилнинг мартида бошланган.

АҚШнинг,Буюк Британиянинг ҳамда коалиция бўйича иттифоқдош давлатларнинг харбий харакатлари натижасида уч ҳафтанинг ичида ироқ армияси тўлиғи билан тор-мор қилиниб, 2006 йили ўлим жазосига ҳукм қилинган Ироқ президенти Саддам Хуссейн  режими қулатилган.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг ёзишича, 2006 йили Ироқда 13 минг 813 нафар тинч аҳоли ўлган, 2007 йили эса уларнинг сони 18 минг 610 кишига етган. Буюк Британия ироқда жами 179 харбийсини йўқотган.

Муаллиф: Александра Титова