ОАВ: Путин барча сафарларни бекор қилди ва бир ҳафтадан бери жамоатчиликка кўриниш бермаяпти

842

Россиянинг РБК нашри 6 июл куни, президент Владимир Путин  1 июлдан оммавий тадбирларда иштирок этмаганини ва барча сафарларни бекор қилганини ёзиб чиқди.

РБК маълумотига кўра,  бу ҳафтада Россия президенти Владимира Путинда учта сафар режаланган бўлган: сайёхликка бағишланган йиғин ўтиши керак бўлган Олтой ўлкаси, Якутскдаги халқаро конференция ва Новгородга ташриф.

Нашрнинг Кремлдаги ўз манбаларига таяниб ёзишича, уларнинг барчаси бекор қилинган.

“Россия президенти Владимир Путин бу ҳафтада белгиланган ҳудудларга ташрифнинг барчасини бекор қилди, дейишди РБКга Кремлга яқин уч манба. Суҳбатдошларимиз бекор қилиниш сабаблари тўғрисида гапиришмаяпти”, — деб ёзди нашриёт.

Журналистлар Россия президенти сўннги марта оммавий тадбирларда 1 июл куни иштирок этганини пайқашган — у финландиялик ҳамкасби Саули Ниинистё билан учрашган.

Сўнгги уч кун мобайнида Кремлнинг расмий сайтида фақат президентнинг ҳудудлар раҳбарлари билан бўлган учрашувлари ҳисоботи эълон қилинаяпти.

Путин сўнгги марта сафарларни 2015 йилнинг мартида бекор қилган ва ўн кун мобайнида жамоатчилик олдида пайдо бўлмаган. Бу оралиқда Кремл матбуот –хизмати фақат учрашувлар тўғрисида ҳисобот эълон қилган. Кейинроқ ОАВлари учрашувлар аввалдан ёзиб қўйилганини аниқлаган.

Россия ва халқаро нашрлар  президентнинг бехосдан йўқ бўлиши ҳақида фарзанд туғилгани сабабли таътилдан бошлаб унинг ўлгани ва Кремлдаги тўнтарилиш тўғрисида турли версияларни илгари сурган.

Нашрларнинг бир қисми ва жумладан Британия алоқа корпорацияси, Путиннинг жамоатчилик олдида йўқ бўлиши россиялик муҳолифатчи Борис Немцов ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Ўн кун ўтгач Путин пайдо бўлган —  у Санкт-Петербургда президент  Алмазбек Атамбаевни қабул қилган.  Учрашув миш-мишларни йўқотган, лекин, Путиннинг йўқолиш сабаби номаълумлигича қолган.  Путиннинг ўзи ўзининг узоқ йўқ бўлишини тушунтирмаган ва журналистларга фақат “миш-мишларсиз зерикарли бўлишини” айтган.

Муаллиф: Айжамал Идирис