Президент  куйлай бошлади: Атамбаев ўзининг қўшиқлар альбомини ёзмоқда

957

Алмазбек Атамбаев муаллифлик қўшиқлари альбомини чиқарди. Ўнта қўшиқ ёзилган дискнинг  17 сентябр куни чиқиши президентнинг 60 ёшга тўлишига тўғри келади.

Президент Атамбаевнинг ўзини 60 йиллиги муносабати билан мусиқий альбом чиқариш  режаси тўғрисида президент аппаратининг матбуот –хизмати  7 июл куни маълум қилди.

Унинг маълумотига кўра, президент компакт-дискка ўн муаллифлик қўшиқларини ёзади ва уни қариндошлари ва яқин одамларига совға қилади.

2016 йилнинг июнида президент рус тилида бешта муаллифлик  қўшиғини ёзди. Қўшиқ ёзиш Атамбаевнинг идорасида ўтди ва таҳминан президентнинг бир соат вақтини эгаллади. Шунингдек  август ойидаги таътилда президент қирғиз тилида яна беш қўшиқ ёзмоқчи. Қўшиқ ёзиш ишлари билан овоз режиссери Эрнист Уметалиев шуғулланаяпти.

Матбуот-хизмати хабарида айтилишича,  президентнинг дўсти ва кинорежиссер Фурқат Турсунов қўшиқларга эски совет фильмларидан клип монжаз қилишга қарор қилган.

Қўшиқлардан бирига қирғиз эстрада ижрочилари билан бирга ишловчи клипмейкер Мирлан Саткимбаев клип суратга олади.

“Атамбаев 2017 йилда мамлакат янги президенти сайланганидан сўнг қайсидир давлат лавозимида қолмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаганини эслатмоқчимиз. 2017 йил сайловлардан сўнг президент ижодий фаолият билан шуғулланмоқчи”, — дейишди матбуот-хизматидан.

Июл ойи бошида интернетда Атамбаевнинг “Судьбе назло” қўшиғига видеоролик пайдо бўлди. Икки кун ичида уни 50 минг одам кўрган.  Ўшанда президент аппарати ҳодимлари “Спутник” ахборот  агентлигига, Атамбаев шеър ва мусиқани ўзи басталаганини шунингдек ўзи ижро этганини қолаверса гитара чалганини айтишган.

Роликда президент , бу унинг биринчи муаллифлик қўшиқларидан бири эканини айтади.

“[…] У менга хаётимда шиор қатори бўлган. Бу қўшиқ хаётимда ҳар қандай қийинчиликлардан ўтишимга ёрдам берган”— дейди Атамбаев.

Президентнинг иккинчи қўшиғи Youtube сервисида 6 июл куни пайдо бўлди.  “Я не могу без тебя жить” (Мен сенсиз яшай олмайман) композицияси 2009 йилда, давлат раҳбари  талабалар ансамблида ўйнаган пайтда ёзилган.

Президентнинг қизи Алия Шагиева  ўзининг “Фейсбук”даги постида ўз отасини муаллифлик қўшиқлари чиқиши билан қутлади.

“Унинг кўнгил иши, асабларни даволовчи, табассум пайдо қилувчи, хаётга вақт қўшувчи иш билан шуғулланганини кўришдан ҳурсандман. Мен доимо уни ижод кишиси сифатида қабул қилганман ва бу бежизга эмас  — у ёшлигидан мусиқа, шеър ёзган ва тасаввур қиласизми расм чизган!” — деб ёзди у.

Муаллиф: Айдана Канатбек