Туркия: Икки қирғизистонлик Истанбул терактини ташкил қилиш бўйича гумонланиб қўлга олинди

925

Туркия ОАВнинг маълум қилишича, 28 июн куни Истанбул аэропортида террорчилик ҳаракатини  ташкил қилишда гумонланиб қўлга олинган 30 одамдан икки нафари — Қирғизистон фуқароларидир. Давлат рўйҳатга олиш хизмати эса жиноятчилар қалбаки паспортлардан фойдаланган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Sondakika ахборот агентлиги маълумотига кўра, қўлга олинган икки одамдан полиция 4 июл куни қирғиз паспортларини топган.

“Полиция 23 ёшли К.Вни Россия ва Қирғизистон паспортлари билан ва 35 ёшли Ф.М,Ини Қирғизистон фуқаролиги ҳамда Украинада яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат билан қўлга олган”, — деб ёзади нашр.

Турк РАВга кўра, жами бўлиб Отатурк номидаги турк аэропортида отишма ва портлашлар содир қилганликда гумонланган ўттиз одам қўлга олинди ҳамда улардан ярми — ҳориж фуқаролари.

Давлат рўйҳатга олиш ҳизмати матбуот котиби Мелис Эржигитовнинг Kloop.kgга айтишича, идора паспортларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун Туркия ҳуқуқ тартибот органларига сўров юборган.

“Ҳозирча бизда қўлга олинганлар тўғрисида тўлиқ маълумот йўқ. Биз [турк ҳуқуқ тартибот органларидан” бизга уларнинг паспортининг серияларини юборишни сўрадик. Бизга Туркиядан маълумот келганидан сўнггина изоҳ беришимиз мумкин”, — дейди у.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон журналистлар билан суҳбатида, оқибатида 45 одам вафот этган ва 239 киши жабрланган аэропортга ҳужум қилишда гумонланганлар орасида қирғизистонликлар бор эканини айтганди.

Ташқи ишлар министрлиги вакиллари қўлга олинганлар тўғрисидаги маълумот  текширилаётгани ва уларнинг шаҳси аниқланаётганини маълум қилган.

“Отатурк” аэропортида террор ҳужуми

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортига ҳужум 28 июн куни кечаси бўлган – уч эркак аэропортнинг машина тўхтовчи қисмида ўқ узишган, шундан сўнг халқаро рейслар терминаллари олдида ўзларини портлатган.

Бўлган отишма ва уч портлаш натижасида  сўнгги маълумотларга кўра, 45 одам вафот этди ва 239 одам жабрланди.

Вафот этганларнинг кўпчилиги Туркия фуқаролари бўлган. Портлашларда шунингдек  Саудия Арабистони, Ироқ,  Украина, Эрон, Тунис, Иордания, Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари вафот этган.

Жароҳатланганлар орасида Қирғизистон фуқароси бўлган ва у қўлидан енгил жароҳат олиб террор ҳужуми эртаси куни касалхонадан тушган.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев

Сурат: Reuters