Лионел Месси солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган

816

Испания суди Каталониянинг “Барселона” жамоаси учун ўйновчи Аргентина футболчиси ва унинг отасини “солиқ тўлашдан бўйин товлагани” учун 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.  Ҳибс муддати икки йилдан оз бўлгани учун Месси қамоққа юборилмаса керак лекин у, 2 млн еврога жаримага тортилади.

Футболчи отаси билан бирга белиз ва Уругвайдаги офшор компаниялари орқали рекламадан тушган фойдаларини яширгани ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган.

Суд версиясига кўра, давлатга келтирилган зарар миқдори тўрт миллион евродан ошиқни ташкил қилади— футболчи  Adidas, Pepsi ва Danone йирик брендлари билан реклама шартномасидан солиқ тўламаган.

Испания суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди бироқ жазо муддати шартли равишда  қамоқ жазосига ўзгартирилиши мумкин, деб ёзади Reuters халқаро агентлигининг Мадрид бўлими.

“Испания қонунчилигига мувофиқ, икки йилдан кам бўлган қамоқ муддатлари синов муддатига ўтказилиши мумкин, шу сабабли отаси ва ўғли Месси қамоқдан қутилиши мумкин”, — деб ёзади испаниялик мухбир Ангус Бервик.

Агентлик маълумотига кўра, суд  футболчига тахминан 2 миллион евро миқдорида, унинг отасига эса -1,5 миллион евро жарима тўлашга ҳукм қилган.

Футболчининг ўзи суд йиғинида ўз фойдаларига алоқаси йўқлигини айтган.

“Мен футбол ўйнаганман, бошқа ҳеч нарсани билмайман”, — дейди Месси.

Лионел Месси — замонанинг энг яхши футболчиларидан бири —  2011 чидан 2016 йилгача — Аргентина терма жамоаси капитани, Испания “Барселонаси” ҳужумчиси.  2014 йилда унинг терма жамоаси Германия терма жамоасига 0:1  ҳисобида мағлуб бўлиб Дунё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган. Ўзининг футбол карераси давомида у Халқаро футбол ферерациясининг (FIFA) “Олтин тўпини” беш маротаба олган.

Месси “Барселона” таркибида саккиз марта Испания чемпионлигини ва тўрт марта чемпионлар Лигаси кубокларини ғолиби бўлган.

Футболчи Аргентина терма жамоасини 2016 йили, терма жамоанинг футбол бўйича Америка Кубогида чилияликларга қарши ўйинда мағлуб бўлганидан сўнг тарк этган.

Муаллифлар: Анна Лелик, Айжамал Идирис