“Джуно” космик аппарати қуёш батареясида Юпитергача учди

938

“Джунно” аппарати беш йиллик учиш давомида Қуёш тизимидаги энг катта орбита — Юпитерга чиқди. Ердан 2,8 млрд километр масофага учган “Джуно” энг тез объектлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Американинг NASA космик агентлиги 4 июл куни ўзининг твиттердаги саҳифасида атмосфера тузилмасини ўрганувчи дунёдаги иккинчи космик аппарати Юпитергача учиб борганини маълум қилди.

NASA 2011 йилнинг августида  АҚШнинг Флорида атлантик қирғоқларидан ишга туширган “Джуно” космик зонди ҳодисалар, атмосфера ва Қуёш системасининг энг катта планетаси  — Юпитерни ўрганади.

NASA режаси бўйича, космик аппаратининг иши планетанинг магнит ва гравитацион майдонларини ўрганишдан иборат бўлади. У шунингдек атмосферадаги сув миқдорини ўрганади ва Юпитер ядросида планетани ўраб турган булутлар остида “оғир” жлементлардан иборат асос бор-йўқлигини ўрганади.

“Джуно” тадқиқотчиси Стив Левин, аппарат ишидаги энг муҳим нарса—  бу планетадаги муздан сув намуналарини олиш деб ҳисоблайди.

“Муздан йиғилган маълумотлар бўйича, қуёшдан олисда бўлган планета қандай тузилганини аниқлаш мумкин бўлади”, — деди у 30 июн кунги сўнгги матбуот-анжуманида.

“Джуно”нинг тўла татқиқот ишлари 2016 йил октябрида бошланади ва 2018 йили якунланади —космик аппарат  унга беш минг километргача яқинлашиш билан   сайёрани  37 марта айланиб чиқади.  NASA маълумотига кўра, аппарат ўз миссиясини тугатиши билан маълумотларни Ерга юборади ва ўз-ўзини йўқ қилади.

Беш йил учиши давомида “Джуно” кемаси икки рекордни янгилаган: у 2,8 млрд километрни қуёш батарейкасида учиб ўтган ва Ердан 250 минг километр соатгача тезлашган бу эса, планета яқинидаги орбитали зонд учун энг юқори кўрсатгич бўлиб ҳисобланади.

“Джуно” учишидан аввал Юпитер орбитасида “Галилео” космик кемаси бўлган. “Галилео” космик аппарати  1995 йили Юпитер орбитасига чиққан ва у ерда 2003 йилгача ишлаган.

Саккиз йил ишлаш жараёнида станция  Ерга  планета ва спутникларнинг 14 минг сурати шунингдек Юпитер атмосфераси ҳақида уникал маълумотлар ни ҳисобга олганда 30 гигабайт маълумот юборган.  Юпитерда ишловчи биринчи зонд 1610 йилда Юпитернинг тўрт йўлдошларини кашф қилган олим Галилео Галилей шарафига номланган.

Миссия якунлангач Ердан сайёра йўлдошларига микроорганизмларни олиб киришини олдини олиш мақсадида зонд Юпитер атмосферасига 50км/с тезликда юборилган ва атмосфера қатламларида эриб кетган.

Муаллиф: Адександра Титова