Монакодаги кечадан кейин Россия футболчиларига жарима солинди

791

Футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаевнинг Монте-Карлодаги дам олиши тасвирга туширилган видео эълон қилингандан кейин уларга ўз клублари томонидан жарима солинди. Лавҳада спортчиларнинг клубда Россиянинг гимни жўрлигида меҳмонларга қимматбаҳо шампан олиб келаётган официантларнинг қуршовида чилим чекаётганликлари акс этади.

5 июлда Монакодаги рус журналининг ходими Алеся Чуракова-Дорвард aliceinwonderland_mс ники билан “Instagram”га қисқа видео илган. Унда Россия термасининг футболчилари  Александр Кокорин билан Павел Мамаевнинг Монте-Карлодаги клублардан бирида чилим чекиб ўтирганликлари, уларнинг атрофида эса официантлар Россия гимнининг садолари остида бенгаль шамлари билан шапман виноларини олиб келаётганликлари тасвирга олинган.

http://

“Эхо Москвы” радиостанцияси футболчилар ўшанда “меҳнат таътилининг бошланишини” нишонлашганликларини билдирди. Нашрнинг маълумоти бўйича, спортчилар у ердагиларнинг барини бир бутилкаси 500 евро бўлган Armand de Brignac шампани билан сийлашган.

Спортчилар дам олган клубнинг эгаси Флавио Бриаторе Lenta.ru агентлигига кечани футболчиларнинг ўзлари эмас, балки уларнинг ватандошлари уюштирганини билдирган.

Кокориннинг ўзи Lenta.ruга берган интервьюсида шампанга бошқа одамлар буюртма берганлигини ҳамда Россия гимнини мусиқий фон қатори фойдаланганликларини билдирди.

“У кечанинг ҳисобига, у ерда бўлган нарсаларга бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ, ОАВларида айтилаётган пулга эса шампангина эмас, балки ўша клубнинг ўзини тўлиғи билан сотиб олиш мумкин эди” , — деди у.

Футболчуларнинг изоҳларига қарамай “нолойиқ юриш-туриши” учун деб жарима солинди  — Россиянинг Кокорин ўйнаган “Зенит” ҳамда Мамаев ўйнаган “Краснодар” клублари футболчиларни жамоаларнинг иккинчи таркибига ўтказишди.

Терманинг Францияда ўтаётган Евро-2016даги файзсиз ўйини фонида спортчиларни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам танқид қилишди. Жамоа гуруҳ ўйинларида Англия термаси билан дурранг ўйнаб (1:1) ҳамда Словакия (2:1)билан Уэльсга (3:0) мағлуб бўлиб, ўз гуруҳидан чиқолмаган эди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева