Эрдўғон:  Аэропортдаги теракт ташкилотчилари орасида қирғизистонликлар бор

1006

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон журналистлар билан учрашувда Истанбул аэропортидаги терактни ташкил қилишда гумонланганлар ва қўлга олинганлар орасида қирғизистонликлар борлигини маълум қилди. Қирғизистон ТИМ ҳозирча турк президенти сўзларини изоҳламаяпти.

Истанбулнинг Аташехир Мимар Синан масжидида байрам ибодатидан сўнг Эрдўғон журналистлар саволларига жавоб берар экан, ҳужум “Исломий давлат” жангарилари томонидан уюштирилганини маълум қилди.

“Ҳозирда 30 одам қўлга олинди […] Кўриб турганингиздек уларнинг орасида Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор. Афсуски бу ишда қўшни кавказликлар иштирок этган”, — деб келтиради унинг сўзларини “Анадолу” нашриёти.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги матбуот-хизмати  Kloop.kgга турк президенти сўзларини изоҳлай олмаслигини айтди.

“Ҳозир ҳеч нарса деёлмаймиз. Негаки бу тўғридаги маълумотни эртага эрталабки соат 10да оламиз”, — дейишди идорада.

Аввалроқ халқаро ва турк ОАВлари Туркия куч тизимларига таянган ҳолда Истанбул аэропортида ўзини портлатган уч ҳудкушдан бири қирғизистонлик, қолган иккиси — Ўзбекистон ва россиялик эканини маълум қилганди.

Ташқи ишлар министрлиги, маълумотлар аниқланаётганини айтиб бу ҳабарни инкор қилган эди.

Кейинроқ идора ўзини ўлдирган икки ҳудкуш россиялик бўлганини айтиб пресс-релиз тарқатган эди.

“Отатурк” аэропортида террор ҳужуми

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортига ҳужум 28 июн куни кечаси бўлган – уч эркак аэропортнинг машина тўхтовчи қисмида ўқ узишган, шундан сўнг халқаро рейслар терминаллари олдида ўзларини портлатган.  Бўлган отишма ва уч портлаш натижасида  сўнгги маълумотларга кўра, 45 одам вафот этди ва 239 одам жабрланди.

Вафот этганларнинг кўпчилиги Туркия фуқаролари бўлган. Портлашларда шунингдек  Саудия Арабистони, Ироқ,  Украина, Эрон, Тунис, Иордания, Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари вафот этган. Жароҳатланганлар орасида Қирғизистон фуқароси бўлган ва у қўлидан енгил жароҳат олиб террор ҳужуми эртаси куни касалхонадан тушган.

Муаллифлар: Айжамал Идирис, Алмаз Эшбаев