Саудия Арабистони: Мадинадаги портлаш натижасида камида тўрт киши вафот этди

2198

Мадинадаги Пайғамбар масжиди олдида 4 июл куни бўлган портлаш  натижасида тўрт қўриқчи вафот этди ва беш одам жабрланди.

Пайғамбар масжиди  - Мадинадаги энг улуғ- жойлардан бири олдидаги портлаш — 4 июл кечаси минглаб хожилар кечки ибодатга тайёрланаётган пайтда бўлган.  Reuters халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, тўрт қўриқчи вафот этди ва беш одам жароҳатланган.

Нашрнинг маълум қилишича, портлаш олдидан қўриқчилар масжидга келаётган шубҳали одамни сезиб қолган. Улар унинг ёнига келганида, эркак киши белига ўрнатилган портловчи мосламани ишга туширган.

Гувоҳ Кари Яияда Пател Associated Pressга берган интервьюсида “ер қимирлаб кетгани, худди бино қулаётгандай бўлгани”ни айтган.

Саудия Арабистони Ички ишлар министрлиги портлашдан сўнг дархол терговни бошлади ва хавфсизлик чораларини кучайтирди — масжид йўлакларида қўшимча блокпостлар ва текшириш пунктлари ўрнатилган. Мажмуа атрофидаги ҳудуд тўла беркитилган бироқ, масжид аввалги тартибда ишлашни давом эттираяпти.

Бу 4 июл кунидаги ҳисоб бўйича тўртинчи ҳужум бўлди. Икки портлаш аввалроқ Қатиф шаҳридаги марказий масжид олдида бўлган эди. Яна бир портлаш Жидда шаҳрида бўлган, у ерда ҳудкуш  АҚШ элчихонаси ёнида ўзини портлатган.  Таҳминий маълумотларга кўра ҳеч ким жабрланмаган.

Британия алоқа корпорацияси Саудия Арабистони шаҳарларида ўтган ойда 26 ҳужумни ҳисоблаган. Исломий ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Ияд бен Амин Мадани фикрича, ҳужум муқаддас Рамазон ойида “қиролликни беқарорлаштириш ҳаракати” бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева