Бишкек ҳамда Ўшдаги хайит намозга 20 мингдан ошиқ киши қатнашди [сурат+видео]

1269

5 июлда Бишкек ҳамда Ўшнинг майдонларида Рамазон ойининг якунланиши сабабли ҳайит намози ўқилиб, унга 20 мингдан ошиқ киши қатнашди.

Ёғингарчиликка қарамай Бишкеда 10 мингдан ошиқ ҳамда Ўшда 10 мингга яқин киши байрам намозини адо қилишди.

Бишкекдаги хайит намозининг фейсбук-трансляцияси:

http://

Мусулмонларни Рамазон хайит билан қутлаб, ибодатини адо этиши учун Бишкекдаги майдонга премьер-министр Сооронбай Жээнбеков билан шаҳар мэри Албек Ибраимов ҳам келишди.

Хайит намози бошлангунга қадар муфтий Максатбек Токтомушев маъруза қилиб, мусулмонларга Рамазон ойининг фазилатларини ёдга солди.

“Бизнинг ота-боболаримиз ислом динига эътиқод қилиб келишган. Динга бўлган қаршиликларга қарамай улар урф-одатлари билан динига мустаҳкам туришган. Худога шукр, Қирғизистон қиз бериб, ўғил уйлантирган, бирга ишлаб, бир-бирини хурмат қилган, ўз анъаналарини ёдидан чиқармаган кўп миллатли ўлка […]”, — деди у.

Ўш майдонида йиғилганларни шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаев табриклаб, “ёшларнинг диний тарбиясидан қайғурмай қўявериш кераклигини, чунки шаҳарда мактаблардан масжидларнинг сони кўп эканини” таъкидлади.

osh_ayt_main-1068x601 03-1 04-1 05-1 06-1 08

Хайит намози ўқиб бўлингач Ўшда 2010 йилдаги апрель револьюциясининг қурбонликлари хотирланди. Шунингдек шаҳарнинг марказий марказига хайр-эҳсон учун қутилар ўрнатилган.

09 10 11 12 osh_ayt_main-1068x601

Муаллифлар: Дастан Умоттегин, Сайёдбек Нусратуллаев