Боғдоддаги портлаш 165 одамнинг умрини олди: Қисқача ва батафсил

932

Ироқнинг пойтахти Боғдодда 3 июль куни содир бўлган икки портлаш натижасида камида 165 одам вафот этди, 200 одам жабрланди. Ҳужум масъулиятини “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Қисқача:

— 3 июл куни Боғдодда икки портлаш бўлди — бомба ўрнатилган автомобиллар шаҳарнинг маркази ва шимолида портлатилган.

— Ҳужум натижасида камида 165 одам вафот этди, 200 одам жабрланди. Қутқарувчилар бедарак йўқолган 35 одамни излаяпти.

— Ҳужум масъулиятини “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.

— Премьер-министр Хайдер Абади  пойтахтда ҳужум қилинишига йўл қўйган махсус хизмат ходимларини жазолашни ваъда қилди.

— Дунё жамоатчилиги жангарилар ҳаракатини қоралади ва  террорчиликка қарши маълумот бериш орқали курашга чақирди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ироқ президенти Фуад Масумга таъзия билдирди.

Батафсил:

Биринчи портлаш 3 июл куни тунда Боғдод марказидаги Эл-Каррад районида содир бўлди — ресторан олдида қўлида ҳудкуш хайдовчи бўлган  бомба ўрнатилган юк машинаси портлади.

Портлаш натижасида 90дан ортиы одам вафот  этти яна 200 одам жабрланди. Одамларнинг бир қисми портлашдан сўнг юзага келган ёнғин натижасида жабрланди.

Reuters халқаро агентлигининг маълум қилишича, портловчи мослама йирик савдо маркази билан бирга камида тўрт бинони бузган.

Кейинроқ иккинчи портлаш амалга оширилди — бу сафар Боғоднинг шимолий қисмидаги  Аш-Шааб районида бўлди.  Унинг  натижасида беш одам вафот этди яна 16 киши жабрланди.

Ахборот агентлиги маълумотига кўра, иккала туманда ҳам кўпроқ шиялар истиқомат қилади. Бироқ  Эл-Каррада яхудий жамоатчилиги истиқомат қилади ва бир неча сунийлар масжиди бор.

Ироқ полициясининг маълум қилишича, вафот этганлар орасида камида 15 бола мавжуд. Британия алоқа корпорациясининг маълум қилишича, портлашлардан жами 165 одам вафот этган, жабрланганлар— 200 киши. Франциянинг  Франс Пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, вафот этганлар сони 200га етган.

Воқеа жойида ҳозиргача кўчкилар остидан яшовчиларни чиқариб олаётган қутқарувчилар иш олиб бораяпти.

“Би-би-си”нинг маҳаллий органларга таяниб ёзишича, фожеа қурбонлар сони бўйича энг каттаси бўлган. Нашриёт маълумотига кўра, у бутун оилалар хаётини олиб кетган.

Шунингдек унинг ёзишича, яшовчилар ҳукуматни ҳаракатсизликда айблаган.  Агентликнинг гувоҳларга таяниб маълум қилишича, бир гуруҳ одам портлаш жойига келган амалдорлар автомашинасига ҳужум қилишга ҳаракат қилган ва унга пластик бутилкаларни ирғитган.

Ироқ премьер-министри  Хайдер Абаднинг ўзи, портлаш  аввал “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари назоратида бўлган  Эль-Фаллудж шаҳрини озод қилиш учун ҳукуматнинг операциясига жангариларнинг жавоби бўлганини айтган.

Воқеадан сўнг у ироқликларга фожеага йўл қўйган махсус  хизмат ходимдарини жиноий жавобгарликка тортишни ваъда қилган.

Гуруҳнинг ўзи икки портлаш маъсулиятини ўз зиммасига олган.

Дунё ҳамжамияти реакцияси

Халқаро ҳамжамият ва давлат раҳбарлари бўлиб ўтган воқеани қоралади. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ироққа кўмак кўрсатиш миссияси раҳбари Ян Кубишнинг маълум қилишича, “Исломий давлат” “ўлдириш, хақоратлаш ва қўрқитишга” ҳаракат қилаяпти.

Унинг шунингдек қўшимча қилишича, гуруҳ бундай йўл билан сўнгги ойларда ҳукумат кучлари томонидан мамлакат ғарбидаги Анбар вилояти  Рамад ва Эл-Фаллудж шаҳарларини озод қилишга эришилган  воқеалардаги йўқотишлари учун ўч олмоқда.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  вафот этганларнинг яқинларига таъзия билдирди. Ироқ президенти Фуад Масумга юборилган ўз телеграммасида у  терорчиликнинг барча формаси ва кўринишларини қоралашини айтган.

“Боғдод шаҳридаги инсон ўлимига сабаб бўлган террор ҳужумлари тўғрисидаги ҳабарни қайғу билан қабул қилдим. Қирғизистон Республикаси террорчиликка қарши курашга қаратилган халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатларини қатъий қўллайди”, — деб ёзади у.

Ироқ раҳбарига  шунингдек ўз ҳамдардлигини Франция президенти Франсуа Олланд ва Россия президенти  Владимир Путин билдирди.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева