Атамбаевнинг қўшиғи Youtube сервисида 50 минг мартадан ортиқ кўрилди

957

Президент Алмазбек Атамбаев ижросидаги “Судьбе назло” қўшиғи Youtube сервисига 2 июлда қўйилган. Икки куннинг ичида уни 50 минг мартадан ошиқ кўришган.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг ижросидаги “Судьбе назло” қўшиғини “Ордо” продакшн-студияси 2 июлда эълон қилди. Ўлка раҳбари сўзи билан мусиқаси ўзига тегишли бўлган қўшиқни ижро этган видео бир куннинг ичидаёқ 53 469 марта кўрилган.

Президент аппаратининг ходимларим “Спутник” ахборот агентлигига мусиқа ва сўзини Атамбаевнинг ўзи ёзганини, шунингдек гитарани ўзи чалиб, ўзи куйлаганини билдиришган.

Видео лавҳада президент бу унинг илк муаллифлик қўшиқларидан бири эканини айтади.

“[…] Бу менинг ҳаётимда шиор қатори бўлди. Бу қўшиқ менга ҳаётимда қандай қийинчиликлар бўлмасин енгиб ўтишга ёрдам берган”, — дейди Атамбаев.

“Ордо” продакшн-студиясининг режиссери Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатига қўшиқни Атамбаевнинг ўзи куйлаганини тасдиқлади. Унинг айтишича, аввалроқ президент аппаратининг ходимлари қўшиқни ёздириш учун студиянинг ишчиларига мурожаат қилишган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Видео: Азат Рузиев