Чет ўлкаларда жами 586 мингдан ортиқ қирғизистонлик миграцияда

326

Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазирининг ўринбосари Бақит Дарманқул ўғли 24 майдаги Жогорку Кенешнинг «Ишеним» фракциясининг йиғинида билдирди.

«Аксарият фуқароларимиз Россияда юрибди — 411 минг 226, Қозоғистонда — 65 минг, Туркияда — 60 мингга қадар, АҚШда — 36 минг, Жанубий Кореяда  — 14 минг», — деди вазирнинг ўринбосари.

Бундан ташқари чет элди қирғизистонликларнинг умумий 198 диаспора ташкилоти бўлса, уларнинг энг кўпи  — 135 ташкилот МДХ мамлакатларида экани таъкидланди.