ИИВ чиқиб кетган чет элликларнинг бир қисми қайта Қирғизистонга қайтаётганини билдирди

352

ИИВ етакчисининг ўринбосари Нурбек Абдиев мамлакатдан чиқиб кетган чет элликларнинг бир қисми қайта Қирғизистонга қайтаётганини билдирди. Унинг айтишича, икки-уч кун ичида республикага Покистоннинг 338, Ҳиндистоннинг 13, Бангледешнинг 71 фуқароси кирган. Уларнинг айримлари ишлаган ишига, бошқалари ўқишига қайтган.

Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил май ойига қадар беш мингдан ортиқ хорижлик ишлаш учун рухсатнома олган. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда Бангладешнинг 369, Покистоннинг 6223 ва Ҳиндистоннинг 5376 фуқароси талаба таҳсил олади.

Бишкекда 18 майга ўтар кечаси миллатлараро тўполон содир бўлди. Натижада юзлаб покистонлик талаба ва ишчилар ўз хавфсизлиги учун мамлакатни тарк этишган.