Аскат Жетигеннинг қамоқхонада қийноққа учрагани бўйича тергов давом этмоқда

256

Бу ҳақда «Азаттиқ» Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб ёзди.

Унда Аскат Жетигеннинг аризасига кўра, тегишли экспертизалар тайинлангани ва иш Ҳарбий прокуратура томонидан ўрганилаётгани айтилган.

23 майда эса Жазони ижро этиш хизмати «Клооп»га  тергов ҳибсхонасидагиларга нисбатан қийноқ қўллашга «мутлақо йўл қўйилмаслигини ва улар ҳуқуқ ҳимоячилари назорати остида эканлигини» айтиб, «Аскат Жетигеннинг қамоқхонада қийноққа солингани бўйича айтганлари тўғри эмаслигини» таъкидлади.

Бундан ташқари, Жетиген қийноққа солингани ҳақида «шикоят ёзмаганини» таъкидлашган.

Аввалроқ, «ҳокимиятни эгаллаб олиш» ва «оммавий тартибсизликка қўзғатиш» айбловлари билан айбланаётган оқин Аскат Жетиген 23 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида муассаса ходимлари уни уч кун қийноққа солгани ҳақида маълум қилган эди. Жазони ижро этиш хизмати ва Омбудсманга мурожаат қилган эди.